Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 33 / Пенсия иши

Болани парваришлаш таътили

 

Болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд меҳнат стажи тўғрисидаги ёзувлар (маълумотлар) асосида ушбу банднинг 5–7-хатбошиларида белгиланган даврларга мувофиқ ҳисобланади.

Меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки ҳисобланган болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти давомийлигидан норози бўлган ҳолларда унинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти ПФ бўлимининг сўрови асосида олинадиган ёки фуқаро томонидан тақдим қилинадиган ташкилот ёки архив томонидан бериладиган унинг болани парваришлаш таътилида бўлиши ва қайтиши тўғрисидаги маълумотномалар асосида белгиланади.

Бу ҳақда маълумотномалар ёки буйруқлар бўлмаганда, шунингдек буйруқларда зарур ёзувлар бўлмаганда ёки бу даврлар тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар бўлганда, шу давр учун ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома уларнинг тасдиғи сифатида қабул қилинади.

Архив ва (ёки) ташкилот томонидан тасдиқланган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври қуйидаги даврларни ташкил этади:

• 1 йил – 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун;

• 1,5 йил – 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун;

• 3 йил – 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда болани парваришлаш таътили бошланган санаси сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади. Бунда мазкур банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан кейин туғилган бола учун парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг давомийлиги ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ҳисобга олган ҳолда бола уч ёшга тўладиган кунга қадар инобатга олиниши белгиланади (Низом 62-б., 13.10.2022 й. 592-сон ВМҚга 1-илова).

 

«Пенсия иши» бўлимини махсус мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 17 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика