Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 30 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

БК тозалайдими ёки ўзимиз тўлаймизми

 

Йўлакларни ким тозалаши керак? Бу масала кўпинча кўп қаватли уйларда яшовчилар ўртасида зиддиятларга сабаб бўлади. Баъзилар йўлакларни тозалаш бошқарув органларининг вазифаси эканлигини таъкидлашади, аммо улар бу хизматни тарифга киритишдан бош тортишади. Бошқалар йўлакларни ўзлари тозалашади. Учинчилари пул тўплаб, кимнидир ёллашади. Қаердадир умуман ҳеч нарса хоҳлашмайди: «Кимга керак бўлса, тозалайверсин, бизга шундоқ ҳам яхши». Яна бир муаммо ижарачилар билан юзага келади, уларнинг деярли ярми ана шу йўлакдаги уйларда яшайди. Йўлакни ўзлари тозаламайдилар ва тозалаш учун пул топширишмайди. Улар, биз ижарачимиз, тозалаш ҳақини хўжайиннинг ўзи тўласин, дейишяпти. Лекин жой мулкдори уйда яшамайди. Ижарачилар эса муқим яшовчиларга қараганда йўлакларга кўпроқ ахлат ташлашади. Бу масала қонунчиликда қандай ҳал этилади?

– Ҳафтада бир марта йўлакларни намлаб тозалаш кўп квартирали уйларни талаб даражасида сақлашни таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг энг кам ҳажмлари рўйхатида назарда тутилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 12.03.2024 йилдаги 01/2-4-сон буйруғига илова, АВ рўйхат рақами 3501, 15.03.2024 й.). Аммо бошқарув органлари ушбу хизматни сметага киритишдан бош тортмоқда, чунки уларнинг сўзларига кўра, бу мажбурий бадал ёки тўлов миқдорини оширади ва аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради.

Ўз вақтида Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бу масалани ўзининг ТГ-каналида тушунтириб, йўлакларни намлаб тозалаш ишларини ё аҳолининг ўзи амалга ошириши, ёки қўшимча тўлов эвазига бошқарув органига топшириш кераклигини таъкидлаган эди. Аммо маълум бўлишича, Вазирлик ўзи ишлаб чиққан Рўйхатга зид иш қилмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ходимларининг ҳисоб-китобларига кўра, 40 квартирали тўрт қаватли уй ойига ўртача 3–4 млн сўм йиғади. Бу пулга бир ойда тўрт марта йўлакларни тозаловчи ишчиларга ҳақ тўлашнинг иложи йўқ. Агар йўлакни тозалаш мажбурий бадал ёки тўлов таркибига киритилса, бу аҳолининг молиявий имкониятларига мос келадими? Бу эса янада муҳимроқ ишлар ёки хизматларга ишлатилиши мумкин бўлган маблағларни бошқа йўналишга буриш демакдир. Бироқ, шу билан бирга, умумий йиғилиш қарори билан аҳоли (51%) бошқарув органи томонидан йўлакларни тозалашни талаб қилиши мумкин, дейилади Вазирлик тушунтиришида.

Агар йўлакларни тозалаш билан бошқарув органи шуғулланиши кераклигини белгилаган идоравий ҳужжатга амал қилинса, фуқароларнинг уни бажаришга бўлган талаблари асосли бўлади. Ушбу банд Рўйхатдан чиқариб ташланмаган ва Вазирликнинг тушунтириши унинг ҳужжатларига зид келади.

 

Ижарачилар тўлашлари керакми?

Агар йўлакни тозалаш харажатлари мажбурий бадал ёки уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш учун тўлов таркибига киритилган бўлса, бу турар жой эгаси – ижарага берувчининг масъулияти ҳисобланади (агар шарт­номада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса).

Йўлакни тозалаш масаласини аҳоли мустақил ҳал қилса, ижарачилар умумий харажатларда иштирок этишлари керак. Фуқаролик кодексининг 211 ва 602-моддалари кўп квартирали уйдаги турар жойни ижарага олувчи турар жойдан фойдаланиш билан бир қаторда турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини белгилайди. Буларга, жумладан ККУнинг умумий хоналари, квартиралараро пиллапоя катаклари, зинапоялар, йўлаклар ва техник қаватлар киради. Яъни, жойлар мулкдорлари каби ижарачилар ҳам ҳар куни фойдаланадиган йўлакларида тозалик ва тартибни сақлашлари, уларни тозалаш учун пул тўлашлари керак. Агар ижарага олувчилар рад этишса, аҳоли жойларнинг мулкдорига (ижарага берувчига) мурожаат қилиши мумкин.

 

«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 54 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика