Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 23 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Манфаатларингизни ҳимоя қиламан

 

Яқинда биз БК уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш учун мажбурий тўлов миқдорини оширганини билиб қолдик. Нимага асосланиб, деб сўрадик. Бизга мулкдорлар вакиллари иштирокидаги умумий йиғилиш қарори билан деб жавоб беришди. Лекин биз умумий йиғилишда қатнашмаганмиз, умуман, унинг ўтказилишидан бехабар эдик. Вакиллар кимлар бўлади ва улар бизнинг номимиздан қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгами?

 

– Кўп қаватли уйларда яшовчиларни умумий йиғилишга тўплаш ҳар доим катта муаммо. ККУдаги жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулкини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қонунчиликда мулкдорларнинг умумий йиғилишларда вакиллик қилиш амалиёти назарда тутилган. Афсуски, у кўпинча юзаки ва қонунбузарлик билан қўлланилади.

ХУМШ аъзолари учун мулкдорларнинг умумий йиғилишларда вакиллик қилиш имконияти «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг (07.11.2019 й. ЎРҚ-581-сон) 39-моддасида белгиланган. Аммо бу тартиб БК хизмат кўрсатадиган ККУдаги жойларнинг мулкдорларига ҳам татбиқ этилди. Регламент юзаки эмас, балки Қонунга мувофиқ ишлаши учун аҳоли нималарни билиши керак?

 

 

Ким умумий йиғилишда ККУ мулкдорининг вакили бўлиши мумкин?

 

– ККУдаги жой мулкдорининг оддий ёзма шаклда расмийлаштирилган ишончномасига эга бўлган бошқа мулкдор умумий йиғилишда унинг вакили бўлиши мумкин.

 

 

Юридик шахснинг ишончномасини тасдиқлаш керакми?

 

– ККУдаги жой мулкдори бўлган жисмоний шахсдан ишончнома унинг шахсий имзоси билан берилади. Юридик шахс номидан – раҳбарнинг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.

 

 

Вакилнинг ишончномасида қандай маълумотлар бўлиши керак?

 

– Ишончномада ККУдаги жой мулкдори ва унинг вакили тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган жойи, паспорт маълумотлари ёки идентификация ID-картаси маълумотлари) бўлиши керак.

 

 

Мулкдорнинг вакили умумий йиғилишда унинг номидан неча марта сўзга чиқиши мумкин?

 

– Ишончнома бўйича жой мулкдорининг вакили ишончномада кўрсатилган вақт мобайнида битта ёки барча умумий йиғилишларда унинг номидан ва манфаатларини ҳимоя қилиб сўзга чиқиши ва овоз бериши мумкин.

 

 

Ишончнома қанча муддатга берилади?

 

 

– Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у берилган кундан бошлаб бир йил давомида ўз кучини сақлаб қолади. Берилган санаси кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

 

 

Бир шахс умумий йиғилишда нечта мулкдор номидан иштирок этиши мумкин?

 

– Битта шахс бир нечта ККУдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида вакил бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда унинг овозлари сони у вакиллик қилаётган мулкдорларнинг овозлари сонига кўпаяди.

Бунда вакил умумий йиғилишда ўзи вакиллик қилаётган ҳар бир жой мулкдори номидан алоҳида овоз бериш ҳуқуқига эга.

 

 

Вакил овоз бериш натижалари тўғрисида қандай тарзда хабар беради?

 

– Мулкдорнинг вакили у билан умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича унинг номидан қандай овоз беришни («ёқлаб», «қарши» ёки «бетараф») олдиндан келишиб олиши, йиғилиш тугагандан сўнг эса овоз бериш натижалари ва қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабар бериши лозим.

 

«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 56 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика