Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 23 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Ноқонуний қайта қурилишлар ҳақида хабар берганлик учун мукофот

 

Бошқарувчиларни кўп квартирали уйларда ноқонуний қайта режалаштириш ва реконструкция қилиш ҳолатларини аниқлаганликлари учун рағбатлантиришга қарор қилинди. Бу Президентнинг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (05.02.2026 й. ПҚ-48-сон) назарда тутилган.

 

ПҚ-48-сон қарорнинг 12-бандига мувофиқ, агар бошқарувчи ККУдаги таянч ёки тўсиқ конструкцияларини ноқонуний ўзгартириш ёки реконструкция қилиш ҳолатларини аниқласа ва бу ҳақда назорат органларига хабар берса, унга ушбу қоидабузарликлар учун маъмурий жарима суммасининг 25%и миқдорида мукофот тўланади. Худди шундай рағбатлантиришни у ККУ ва унга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар қурилгани ҳақида хабар берганлиги учун олиши мумкин. Бундай ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар «Менинг уйим» ахборот биллинг тизимига киритилади.

 

* * *

Эслатиб ўтамиз, МЖТКнинг 159-моддасига кўра, кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ёки реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга ошириш, фуқароларга БҲМнинг эллик баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса – юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тўсиқ конструкцияларига оид қисмида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у кўп квартирали уйдаги тўсиқ конструкцияларнинг амалга оширилган ўзгартирилишини ёки уларни реконструкция қилиш туфайли йўл қўйилган бузилишларни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни (иншоотларни), шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

 

 

«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 80 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика