Давлат пенсия таъминоти ва пенсияларни нақд пулда тўлаш билан боғлиқ хизматлар АТ «Халқ банки» томонидан фуқароларни биометрик идентификациялаш (Face– ID) ва электрон рақамли имзолари идентификациялаш орқали кўрсатилади. Бунда:
• Адлия вазирлиги фуқароларни биометрик идентификация қилиш бўйича маълумотларни Пенсия жамғармаси ва АТ «Халқ банки»нинг электрон сўровига асосан бепул тақдим этади;
• биометрик идентификация асосида кўрсатиладиган хизматларни жорий этиш учун фойдаланиладиган қурилмаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ва АТ «Халқ банки» ҳисобидан молиялаштирилади.
