Norma.uz

Пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинади

 

Пенсия жамғармасига пенсияни расмийлаштириш ва ҳисоблаш учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилиши керак. Маълумотнома ташкилот томонидан ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги шахсий ҳисобрақамлар ва бошқа ҳужжатлар асосида берилади. Агар ташкилот тугатилган ёки бошқа сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган бўлса, у ташкилотнинг ҳуқуқий вориси ёки давлат архиви томонидан берилади.

Архив сақланаётган ҳужжатлар асосида иш ҳақи тўғрисида белгиланган шакл бўйича маълумотнома бериш имконига эга бўлмаган ҳолларда архив фондидаги мавжуд ҳужжатларга мувофиқ маълумотнома ёки маълумотлар бериши мумкин.

Қонунда назарда тутилган ҳолларда пенсияни ҳисоблаш учун қуйидагилар ҳам қабул қилинади:

а) Ўзбекистон Республикасида тегишли касб ва малака ходимининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома – Ўзбекистон Республикасида ишламаган бошқа мамлакатлардан кўчиб келган фуқаролар учун.

Агар республикада бундай касб ва малака бўлмаган тақдирда, иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади;

б) муаллифлик гонорари тўғрисидаги маълумотномалар – ижодий уюшмалар аъзолари ва ижодий уюшмаларнинг аъзолари ҳисобланмаган бошқа ижодий ходимлар учун.

1991 йил 1 январдан сўнг кўрсатиб ўтилган шахслар, шунингдек, банд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Пенсия жамғармасига:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

• 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун – ягона ижтимоий тўлов;

• 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун – ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотлар (маълумотномалар) қабул қилинади.

 

Маълумот учун!

Иш ҳақини гувоҳлар кўрсатмаси асосида АНИҚЛАШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ. Штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини БОСА ­ОЛМАЙДИ.

 

Маълумот учун!

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган ОИЛА АЪЗОЛАРИНИНГ БАРЧАСИГА БИТТА умумий пенсия тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг пенсиядаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади.

Прочитано: 11 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика