Президентнинг 02.04.2025 йилдаги ПҚ-134-сон қарорига мувофиқ эҳтиёжманд аҳолига энергия сарфи қоплаб берилади.
2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача:
• «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга;
• реестрларга киритилмаган, бироқ даромади ҳар бир оила аъзосига энг кам истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмайдиган кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи оилаларга:
• нархлар ўртасидаги фарқ ойига электр энергияси истеъмоли бўйича базавий меъёрдан 150 кВт/соат доирасида;
• иситиш мавсумида фойдаланилган табиий газнинг бир қисми учун базавий меъёр доирасидаги ва базавий нормадан ортиқча нархлар ўртасидаги фарқ – ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда – ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача компенсация қилиб берилади.
2025–2026 йилларда иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагиларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўланади:
• реестрларга киритилган оилаларга;
• реестрларга киритилмаган, лекин «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида ёрдамга муҳтож оилаларга.
