Norma.uz

Квартира ижарага берилади. Умумий мол-мулкни сақлаш учун ким тўлайди?

 

Уйимизда 72 та квартира бор. Уларнинг 40 тасида ижарачилар яшайди. Квартирантларнинг бир қисмида жойлар эгалари билан тузилган шартномаси йўқ. Жойлар эгаларининг аксарияти уйни сақлаш учун пул тўламайди. Квартирантлардан пул олиб, тинчгина яшаяпти. Улар туфайли уйнинг мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги анча юқори. Бошқа тўрт қаватли уйларда бошқарув компанияси қандайдир таъмирлаш ишларини ўтказмоқда. Бизга эса: аввалига қарздорларингиз қарзни тўласин, кейин таъмирловни талаб қилинг, дейишади. Аммо биз ўз вақтида тўловни амалга оширамиз, нима учун бепарво қўшнилар учун жавобгар бўлишимиз керак. Ахир БК гарчи бунинг учун унда ҳуқуқий воситалар мавжуд бўлса ҳам, қарздорликни ундириш бўйича ишни йўлга қўя олмаганидан шундай ҳолат юзага келяпти. Биз ўзимиз азият чекаётган аҳолига таъсир ўтказишга ҳаракат қилдик, аммо БКда уй эгаларининг контактлари йўқ ёки уларнинг телефонлари жавоб бермайди. Баъзи жойлар эгалари бу ерда яшамасликларини, шунинг учун пул тўламасликларини айтишди. Квартирантларни ҳам муаммо қизиқтирмайди – улар уй-жой ижараси учун уй эгаларига пул тўлашади. Бу масала қонун билан қандай тартибга солинади?

 

– «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасида кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шартлиги белгиланган.

Квартира эгаси мажбурий бадалларни ёки тўловларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганлиги тўғрисида ККУ бошқарув органини хабардор қилиши шарт.

Мулкдорнинг ўзига қарашли бинодан фойдаланмаганлиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод этмайди.

Қонуннинг 18-моддасида жой мулкдори ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойни эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун бошқа шахсга бериши мумкинлиги назарда тутилган. Бу ижара шартномаси, бепул фойдаланиш шартномаси асосида ёки бошқа қонуний асосда амалга оширилади.

Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ бошқарувчи ташкилот билан ҳар бир жой мулкдори ўртасида кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Унда уйни сақлаш бўйича ишлар ва хизматларни бажарганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шунингдек ушбу тартибни бузганлик учун мулкдорларнинг жавобгарлиги кўрсатилади. Мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, БК тўлов муддатлари бузилганлиги учун пеня ҳисоблашга, шунингдек қарздорликни суд тартибида ундиришга ҳақли.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддасида белгиланишича, фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик – БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 14 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика