Norma.uz

Ширкатнинг мол-мулкига нималар киради?

 

ХУМШ 8 та тўрт қаватли уйни бирлаштиради. Уйимиз билан ширкатдан чиқиб, ўзини ўзи бошқаришга ўтмоқчимиз. Биз жумладан уйимиздаги жойлар мулкдорларининг бадаллари ҳисобига сотиб олинган ширкат мол-мулкининг бир қисмига даъво қила оламизми? Ширкатнинг мол-мулкига нималар киради?

 

– «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддасида ширкат мол-мулкининг таркиби қуйидагича белгиланган:

• пул маблағлари;

• бино ва иншоотлар;

• жиҳозлар ва инвентарлар;

• транспорт воситаларидан ҳамда ширкат маблағлари ҳисобидан ва қонунчиликда тақиқланмаган ўзга усуллар билан олинган бошқа мол-мулк.

Ширкатнинг пул маблағлари қуйидагилардан иборат:

• ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари;

• ширкат аъзоларининг ихтиёрий бадаллари;

• юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари;

• тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар (фойдалар);

• бошқа даромадлар ва тушумлар.

Алоҳида кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари ширкатдан чиққан тақдирда, ширкатнинг ушбу кўп квартирали уйни капитал таъмирлаш мақсадида жойларнинг мулкдорлари томонидан тўпланган маблағлар ҳисобидан шакллантирилган пул маблағларининг тегишли қисми кўп квартирали уйни бошқариш бўйича янги тузилаётган органга белгиланган тартибда ўтказилиши лозим.

Прочитано: 18 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика