Кўп қаватли уйларни бошқариш соҳаси яна ўзгариш остонасида турганга ўхшайди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Вазирлик, Қурилиш ва УКХ вазирлиги) «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунга (07.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон, кейинги ўринларда – Қонун) ўзгартиришлар киритишга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди. Бу аҳолининг ўз кўп қаватли уйларини бошқариш усулини эркин танлаш ҳуқуқига узил-кесил чек қўйиши мумкин.
Гап республика бўйлаб ҳамма жойда жорий этилаётган бошқарув компанияларига муқобил бўлган ХУМШ ва бевосита бошқарув (ўзини ўзи бошқариш) учун жорий этиш таклиф этилаётган чекловлар ҳақида бормоқда. Ўзгартиришларнинг қабул қилиниши ушбу муқобилликни ҳуқуқий контекстдан олиб ташлаши мумкин деган хавотирлар мавжуд. Амалдаги Қонунда ККУни бошқаришнинг учта усулидан бирини танлаш назарда тутилади: БК, ХУМШ, бевосита бошқарув. Сўнгги йилларда ислоҳотчилар бор имкониятларини ишга солиб ширкатлар ва бевосита бошқарувнинг улушини камайтиришга интилиб, БКни танламоқдалар.
Ўзини ўзи бошқарувчилар учун – 3 та квартира, ХУМШ учун – олис ҳудудлар
Бевосита бошқарув учун тайёрланаётган тузатишларда битта уйда 30 тадан кўп бўлмаган квартира чекловини ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Бу ўзини ўзи бошқаришни йўқ қилиши мумкин бўлган муҳим чекловдир, гарчи у бугунги кунда энг самарали бўлса ҳам. Пойтахтда уйларнинг БКдан чиқиб, бевосита бошқарувга ўтиш тенденцияси кузатилмоқда. УКХ кураторлари негадир бундай уйларни «эгасиз» деб атайдилар ва шу билан Қонуннинг аҳолининг ўз кўп қаватли уйларини бошқариш усулини эркин танлаш ҳуқуқини белгиловчи нормаларини эътиборга олмайдилар.
Амалдаги Қонунга мувофиқ ККУни бевосита бошқаришга битта уйда йўл қўйилади, бунда квартиралар сони кўрсатилмайди.
30 та квартирадан ошмайдиган уйлар, асосан, икки ва уч қаватли эски уй-жой фонди бўлиб, улар таъмирланади, шундан сўнг ўзини ўзи бошқариш муаммоси ўз-ўзидан йўқолади. Аммо кўп хонадонли уйларда яшовчи аҳоли ўзини ўзи бошқаришни афзал кўради ва улар хизмат кўрсатишдан мамнун. Бу эса унинг фойдасига салмоқли далил бўлади. Шу билан бирга, фуқаролар БКнинг ишига норозилик билдирмоқдалар, улар босим остида ва хоҳиш-иродасига қарши ўтказилмоқда.
Қонунга киритилган ўзгартиришлар ширкатларнинг мавжудлигига ҳам путур етказиши мумкин. ХУМШ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият юритувчи нотижорат ташкилотидир. У уй-жой мулкдорлари ташаббуси билан ККУни биргаликда бошқариш ва сақлаш учун ташкил этилади. Яъни, бу бошқарув компанияларига бевосита бошқарув каби муқобил ҳисобланади. Афтидан, ислоҳотчилар ХУМШ ҳам мамлакатда танланган уй-жой фондини БК орқали бошқарилиши йўналишига мос келмайди, деб ҳисоблашади. Шу сабабли, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ширкатларни фақат чекка ҳудудларда, у ерда бошқарув компаниялари бўлмаганда ёки БК ушбу уйларга (уйга) хизмат кўрсатишни рад этган тақдирда ташкил этишни таклиф қилмоқда. Кўриниб турибдики, «ислоҳотчилар» битта БК устувор бўлган бошқарув органларини йириклаштириш схемасига мос келмайдиган ХУМШларни ҳам бартараф этиш ниятида.
ОАВ хабарларига кўра, тайёрланаётган қонун лойиҳаси ишлаб чиқувчилар томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этилган. Уни ўрганиб чиққач, Қўмита мутахассислари истеъмолчиларнинг ККУни бошқариш усулини эркин танлаш ҳуқуқини чекловчи бандларни чиқариб ташлаш бўйича Сенатга тавсиялар юборди. Бу уй-жой мулкдорларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.
«Кўпчилик» дегани бу ҳали «яхши» дегани эмас
Мавзуга алоқадор бўлганларда нима учун Қонунда белгиланган бошқарув усулларини бузиш, уларга НҲҲга зид бўлган тузатишлар киритиш керак, деган савол туғилмайди. Ўзини ўзи бошқариш тамойилларини минималлаштириш, тўғрироғи, майдондан чиқариб ташлаш, ККУнинг умумий мулкини бошқариш жараёнида жой мулкдорларининг ролини тенглаштириш учун ҳаракат қилинмоқда. Чунки оптимал уйлар сонига эга кўп қаватли уйлар бирлаштирилган битта уйда ёки ХУМШда бевосита бошқарувда шаффофликни таъминлаш – умумий йиғилишлар ўтказиш, амалга оширилган ишлар тўғрисида аҳолига ҳисобот бериш, уларнинг маблағлари қандай сарфланаётгани ҳақида маълумот бериш ва ҳоказо осонроқ бўлади. БКда бунга эришишнинг иложи йўқ, ислоҳотчилар эса бунинг аксини айтишади. Бошқарув компанияларида жуда кўп уйлар жамланган: бир неча юз ва ундан ортиқ, Хоразм вилоятида эса рекорд янгиланди – битта БКда 300 дан ортиқ кўп қаватли уйлар жамланди.
Бундай гигантларда ҳар бир хонадон аҳолисининг манфаатларини таъминлаб бўлмайди. Яъни «кўпчилик» дегани бу ҳали «яхши» дегани эмас.
Йириклаштиришади, мажбурлашади, бузишади...
Вазирлик томонидан таклиф этилаётган тузатишлар ККУ бошқарув органларини йириклаштириш кампаниясининг давомидир. Хуллас, шаҳар ҳокимлигининг қонунлардан устун бўлган баённома қарори билан мавжуд тизим йўқ қилинди. Кўп қаватли уйларнинг аксарият қисмини шошма-шошарлик билан яратилган БКлар эгаллаб олди. Бу ишлар аҳоли розилигисиз, мажбурий тартибда амалга оширилди. Иродаси мустаҳкам, ўз қарашларида собит тура олган раҳбарлар ва фаол фуқаролик позициясига эга ширкатлар ва ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилдилар ва ишлашда давом этмоқдалар. Лекин улар ҳокимликлар, вазирликлар томонидан бошқарув компанияларига ўтишга мажбурлаш бўйича доимий босимга учрамоқда.
Амалиёт шуни кўрсатадики, бизнинг шароитимизда БК «қўлда бошқариш» режимида ишлаши мумкин. Бу қонунлар бузилишида, ҳокимликлар, вазирлик ва уй-жой фондининг бошқа кураторларининг аралашувида нормал ҳолат. Агар ХУМШда ва бевосита бошқарувда ҳаммаси очиқ-ошкора ҳамда аҳоли қонунбузарликларга чек қўйиши мумкин бўлса, 300 тагача уйи бўлган гигант БКларда бу нарса имконсиз. Эътибор қаратилган тақдирда ҳам адолатни тиклаш жуда қийин бўлади.
Албатта, ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. ХУМШни бошқариш соҳасида ўзгаришлар рўй бермоқда ва Қонун хусусий уй-жой мулкдорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмайдиган тузатишларни талаб қилади.
ХУМШ ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш уйлари раҳбарлари Қонунга киритилаётган ўзгартишларга норозилик билдирдилар. Улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бош спикери билан учрашув ўтказиш ташаббуси билан чиқишди. Фуқаролар ККУни бошқариш соҳасидаги муаммолар ҳақида сўзлаб беришди. Тайёрланаётган тузатишлар аҳолининг танлов эркинлиги ҳуқуқини чеклаши ҳамда ХУМШ ва ўзини ўзи бошқаришни бошқариш усуллари сифатида йўқ қилиши мумкинлиги таъкидланди. Қонунчилик палатасида таъкидланишича, қонун лойиҳаси уларга расман кўриб чиқиш учун келиб тушмаган.
Ҳужжат келиб тушгандан сўнг, парламент аъзолари уни ўрганиб чиқиб, ХУМШ ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини муҳокамага таклиф қиладилар.
Маълум бўлишича, Қонунчилик палатаси вакиллари воқеа жойига чиқиб, уйларнинг ҳолати ва ўзини ўзи бошқариш органлари ишини ташкил этиш билан танишишган.
