Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2025 год / № 44 / Меҳнат муносабатлари

Стажировканинг ишлаб чиқариш таълимидан асосий фарқлари бўйича солиштириш жадвали

 

Мезон

Стажировка

Ишлаб чиқариш таълими

Мақсади

Олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва иш жойида қўллаш, аниқ касб, мутахассислик, малака бўйича ишлашга тайёрлаш
(МК 372-м.)

Касбий билим, маҳорат ва кўникмаларни олиш ёки қайта тайёрлаш – «нолдан ўқитиш» ёки иш берувчининг эҳтиёжлари учун қайта ўқитиш (МК 373-м.)

Ҳуқуқий шакли

Муддатли меҳнат шартномаси, МК барча кафолатлари татбиқ этилади (МК 372-м. 3-қ.)

Ишлаб чиқариш таълими шартномаси, МК кафолатлари татбиқ этилади (МК 373, 376-м.)

Кимлар иштирок этиши мумкин

Ишга рухсат бериш учун мажбурий шарт сифатида стажировка талаб қилинадиган амалдаги ходимлар ёки талабгорлар, масалан, адвокат стажёри (1-илованинг 2-б., АВ томонидан 04.06.2024 йилда 3517-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Ўқитиш ёки қайта тайёрлаш талаб этиладиган амалдаги ходимлар ёки талабгорлар

Шартнома тарафлари

Иш берувчи – стажёр

Иш берувчи – ўқувчи

Шакли

Иш жойида мураббий (стажировка раҳбари) қўл остида (МК 372-м. 3-қ.)

Ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда, меҳнат фаолияти билан бирга олиб борилган ҳолда ўтади. Ўқитиш шакли – индивидуал, бригада, курс ва бошқалар (МК 373-м.)

Давомийлиги

Стажировкани ўташ муддатига (МК 372-м. 3-қ.)

Муайян ишни бажариш учун талаб этиладиган малакани олиш учун зарур бўлган муддатга (МК 375-м. 1-қ.)

 

• адвокат стажёри учун 3 ойдан 2 йилгача (1-илованинг 18-б., АВ томонидан 04.06.2024 йилда 3517-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

 

• Нотариал идорадаги стажёрлар учун 1 йил (Илованинг 16-б., АВ томонидан 20.10.2010 йилда 2149-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

Вақти

Стажировканинг давомийлиги – ҳафтасига 40 соатдан кўп эмас, 18 ёшгача бўлган ходимлар учун – 36 соат (МК 182-м.)

Ўқиш ва ишнинг умумий давомийлиги – ҳафтасига 40 соатдан кўп эмас, 18 ёшга тўлмаган ходимлар учун – 36 соат (МК 373-м.)

Ҳужжатлар

• Муддатли меҳнат шартномаси

• Иш жойида стажировка тўғрисида буйруқ

• Стажировка тўғрисида Низом (МК 372-м. 17-б., АВ томонидан 04.06.2024 йилда 3517-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

• Ишлаб чиқариш таълими шартномаси

• Ишлаб чиқариш таълимини ўташ тўғрисида буйруқ

• Ўқув режаси

Ўташ давридаги мақом

Стажёрга меҳнат қонунчилиги, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади

Ўқувчига меҳнат қонунчилиги, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади (МК 376-м. 1-қ.)

Ҳақ тўлаш

Тўлиқ ишлаб берилган вақт нормаси учун МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади (МК 245-м.)

МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда (миқдор шартнома билан белгиланади) стипендия тўланади (МК 379-м.)

Чеклашлар

МКда белгиланган умумий чеклашлар

Иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш, таълим билан боғлиқ бўлмаган хизмат сафарларига юбориш тақиқланган (МК 378-м. 3-қ.)

Мураббийлик

Стажировка раҳбари тайинланади (МК 372-м. 3-қ.)

Ишлаб чиқариш таълими раҳбари тайинланади

Тугагандан сўнг

Доимий асосда ишга қабул қилиш ёки шартномани бекор қилиш мумкин

Доимий асосда ишга қабул қилиш ёки шартномани бекор қилиш мумкин.

Таълимни олиб борган иш берувчига ишга жойлашишда синов муддати белгиланмайди. Мажбуриятлар бажарилмаганда – стипендия ва харажатларни қайтариш (МК 381-м.)

Тугатиш

Шартнома муддати тугагандан кейин ёки МКда назарда тутилган асосларга кўра

Таълим муддати тугагандан кейин ёки МКда назарда тутилган асосларга кўра

 

 

Kadrovik.uz.

Прочитано: 19 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика