|
Мезон |
Стажировка |
Ишлаб чиқариш таълими |
|
Мақсади |
Олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва иш жойида қўллаш, аниқ касб, мутахассислик, малака бўйича ишлашга тайёрлаш |
Касбий билим, маҳорат ва кўникмаларни олиш ёки қайта тайёрлаш – «нолдан ўқитиш» ёки иш берувчининг эҳтиёжлари учун қайта ўқитиш (МК 373-м.) |
|
Ҳуқуқий шакли |
Муддатли меҳнат шартномаси, МК барча кафолатлари татбиқ этилади (МК 372-м. 3-қ.) |
Ишлаб чиқариш таълими шартномаси, МК кафолатлари татбиқ этилади (МК 373, 376-м.) |
|
Кимлар иштирок этиши мумкин |
Ишга рухсат бериш учун мажбурий шарт сифатида стажировка талаб қилинадиган амалдаги ходимлар ёки талабгорлар, масалан, адвокат стажёри (1-илованинг 2-б., АВ томонидан 04.06.2024 йилда 3517-сон билан рўйхатдан ўтказилган) |
Ўқитиш ёки қайта тайёрлаш талаб этиладиган амалдаги ходимлар ёки талабгорлар |
|
Шартнома тарафлари |
Иш берувчи – стажёр |
Иш берувчи – ўқувчи |
|
Шакли |
Иш жойида мураббий (стажировка раҳбари) қўл остида (МК 372-м. 3-қ.) |
Ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда, меҳнат фаолияти билан бирга олиб борилган ҳолда ўтади. Ўқитиш шакли – индивидуал, бригада, курс ва бошқалар (МК 373-м.) |
|
Давомийлиги |
Стажировкани ўташ муддатига (МК 372-м. 3-қ.) |
Муайян ишни бажариш учун талаб этиладиган малакани олиш учун зарур бўлган муддатга (МК 375-м. 1-қ.) |
|
|
• адвокат стажёри учун 3 ойдан 2 йилгача (1-илованинг 18-б., АВ томонидан 04.06.2024 йилда 3517-сон билан рўйхатдан ўтказилган) |
|
|
|
• Нотариал идорадаги стажёрлар учун 1 йил (Илованинг 16-б., АВ томонидан 20.10.2010 йилда 2149-сон билан рўйхатдан ўтказилган) |
|
|
Вақти |
Стажировканинг давомийлиги – ҳафтасига 40 соатдан кўп эмас, 18 ёшгача бўлган ходимлар учун – 36 соат (МК 182-м.) |
Ўқиш ва ишнинг умумий давомийлиги – ҳафтасига 40 соатдан кўп эмас, 18 ёшга тўлмаган ходимлар учун – 36 соат (МК 373-м.) |
|
Ҳужжатлар |
• Муддатли меҳнат шартномаси • Иш жойида стажировка тўғрисида буйруқ • Стажировка тўғрисида Низом (МК 372-м. 17-б., АВ томонидан 04.06.2024 йилда 3517-сон билан рўйхатдан ўтказилган) |
• Ишлаб чиқариш таълими шартномаси • Ишлаб чиқариш таълимини ўташ тўғрисида буйруқ • Ўқув режаси |
|
Ўташ давридаги мақом |
Стажёрга меҳнат қонунчилиги, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади |
Ўқувчига меҳнат қонунчилиги, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади (МК 376-м. 1-қ.) |
|
Ҳақ тўлаш |
Тўлиқ ишлаб берилган вақт нормаси учун МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади (МК 245-м.) |
МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда (миқдор шартнома билан белгиланади) стипендия тўланади (МК 379-м.) |
|
Чеклашлар |
МКда белгиланган умумий чеклашлар |
Иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш, таълим билан боғлиқ бўлмаган хизмат сафарларига юбориш тақиқланган (МК 378-м. 3-қ.) |
|
Мураббийлик |
Стажировка раҳбари тайинланади (МК 372-м. 3-қ.) |
Ишлаб чиқариш таълими раҳбари тайинланади |
|
Тугагандан сўнг |
Доимий асосда ишга қабул қилиш ёки шартномани бекор қилиш мумкин |
Доимий асосда ишга қабул қилиш ёки шартномани бекор қилиш мумкин. Таълимни олиб борган иш берувчига ишга жойлашишда синов муддати белгиланмайди. Мажбуриятлар бажарилмаганда – стипендия ва харажатларни қайтариш (МК 381-м.) |
|
Тугатиш |
Шартнома муддати тугагандан кейин ёки МКда назарда тутилган асосларга кўра |
Таълим муддати тугагандан кейин ёки МКда назарда тутилган асосларга кўра |
Kadrovik.uz.
