Ўзбекистонда хуфия иқтисодиёт билан курашиш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Асосий эътибор нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтишга, шу жумладан уй-жой сотиб олиш-сотиш соҳасига қаратилди.
Бугунги кунда уй-жой сотиб олиш ва сотиш асосан нақд шаклда, камроқ даражада тўлов хизматлари орқали амалга оширилади. Ҳужжат лойиҳаси барча ҳисоб-китоблар банклар орқали ўтказилишини назарда тутади. Унда нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш тартиби аниқ ёзилган.
Ҳужжат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, тадбиркорлар билан биргаликда тайёрланган ва вазирлик ҳамда идоралар билан келишилган.
Кўп мамлакатларда 2030 йилга қадар нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тўлиқ ўтиш режалаштирилган. Бизда тўловларни нақд пулсиз шаклга ўтказишни кўчмас мулк билан боғлиқ операциялардан бошлаш назарда тутилмоқда.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.