Сўнгги саккиз йилда Ўзбекистонда 7 млн дан ортиқ киши камбағалликдан чиқарилди. |
* * *
Камбағаллик даражаси 35%дан 8,9%гача пасайди. 2025 йилда бу кўрсаткични 6%гача қисқартириш режалаштирилган. |
* * *
Америка фуқаролари 60 ёшдан кейин меҳнат стажини тўхтатиш ҳуқуқига эга: эркаклар 67 ёшда, аёллар эса 65 ёшда пенсияга чиқади. Ҳар ой давлат уларга ўртача 1 600 долларгача ҳисоблайди. Пенсия ёшига етишдан олдин фуқаролар 35 йил давомида маошнинг 12,5–15%ини ажратма қилади. |
* * *
Австралияда ҳатто ҳеч қачон расмий ишламаганлар ҳам пенсия олади. Давлатдан нисбатан кичик тўловлар барча фуқароларга берилади. Жамғарилган пенсия австралиялик меҳнат фаолияти давомида қилган ажратмалар суммасига боғлиқ бўлади. |
* * *
Ҳиндистонда «ёшга доир пенсия» тушунчаси мавжуд эмас. Пенсия тўловларига фақат давлат хизматчилари, яъни аҳолининг 12%и даъво қилиш ҳуқуқига эга. |
* * *
БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаментининг (UNDESA) янги ҳисоботига кўра, 2045 йилда кекса одамлар сони биринчи марта болалар сонидан ошади. UNDESA Аҳоли бўлими томонидан яқинда нашр этилган «Жаҳон аҳолисининг қариши, 2009 йил» ҳисоботида 60 ёш ва ундан катта шахслар ушбу аср ўртасига келиб жаҳон аҳолисининг 22%ини ташкил этиши қайд этилган. |