19.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1066-сон Қонун билан аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат фуқароларга пенсия тайинлашда инсон омилини камайтириш ва давлат хизматлари сифатини янада ошириш учун илғор рақамли технологияларни самарали қўллаш зарурлиги туфайли қабул қилинди.
Хусусан, Қонунда «Фуқароларни давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга пенсия ёшига етган фуқароларга уларнинг аризаларисиз (проактив тартибда) пенсия тайинлаш, шунингдек фуқароларнинг ушбу тартибда тайинланган пенсиядан бош тортиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Бу ҳолда фуқаро хабарнома олган кундан бошлаб 10 кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилиши ёки давлат хизматлари маркази ёки Давлат пенсия хизмати (my.gov.uz) орқали сўровнома тўлдириши керак.
Пенсия тайинлаш бўйича ариза ва сўровнома 10 кундан кечиктирилмай кўриб чиқилади.
Шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламларига барча турдаги пенсияларни тайинлаш ва тўлаш ваколатлари Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигига топширилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида» ва «Аҳолининг бандлиги тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Манба https://gov.uz/oz/pj/news/view/55708.