Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!
1. ПЖ қўшимча тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишга ҳақлими?
а йўқ
б пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотлар электрон маълумотлар базасидан олинган ҳолатларда уларни текширишга йўл қўйилмайди
в ҳа, ҳақли
2. 54 ёшда пенсияга чиқаётганда аёлларнинг иш стажига ногиронга қараб турилган даврлар киритиладими?
а киритилмайди
б киритилади, агар иш стажи 7 йилдан ортиқ бўлган тақдирда
в киритилади
3. Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронларига қандайдир устама тўловлар белгиланганми?
а ПҲБМнинг 120%и миқдорида
б ПҲБМнинг 70%и миқдорида
в ПҲБМнинг 100%и миқдорида
4. Ҳозирги пайтда ўтган давр учун олинмай қолган пенсия қандай тўланади?
а 12 ой учун
б 24 ой учун
в 18 ой учун
5. Пенсияни ҳисоблашда мукофотларни иш ҳақига киритиш мумкинми?
– бутун иш даври учун қуйидагилар тўланган тақдирда, иш ҳақи таркибига улар ҳисобланган ой учун киритилади:
а суғурта бадаллари
б суғурта бадаллари – 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар – 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун
в иш ҳақи таркибига киритилмайди
6. Ҳарбийларнинг хотинлари узоқ йиллар давомида ишга жойлашишнинг имкони бўлмаган жойларда эрлари билан бирга яшаган бўлсалар, уларнинг иш стажига неча йил қўшилади?
а 10 йилдан ошмайдиган давр
б 15 йилдан ошмайдиган давр
в 7 йилдан ошмайдиган давр
Тўғри жавоблар: 1б, 2а, 3в, 4б, 5б, 6а.
Сизнинг натижангиз:
Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл.
6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз.
3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.
3 ва ундан кам балл – афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.
Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 08.04.2025 йилдаги 14 (1027); 22.04.2025 йилдаги 16 (1029); 20.05.2025 йилдаги 20 (1033); 24.06.2025 йилдаги 25 (1038)-сонларида чоп этилган.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.