- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Мутахассислар тушунтиради
- Бухгалтерга тавсиялар
- Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар
- «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»
- «Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Бухгалтерга ёрдам
- Жавоб берамиз
- Божхона
Фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш имконияти
СКнинг 337-моддаси 11-қисмида бундай дейилган: «Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли: … 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар – жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса». Эътибор бериб қаралса, 2022 йил 1 сентябрдан кейин «жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида» илк марта дейилган.
Бунда қайси давр назарда тутилган: 2022 йилми ёки ундан кейинги даврларда ҳам ошса, бу имтиёздан фойдаланиш мумкинми? Агар солиқ тўловчининг жами даромади 2026 йилда ҳам илк марта 10 млрд сўмдан ошса, имтиёзни қўллаш мумкинми?
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||