Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2024 год / № 42 / Расмий ҳужжатлар

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 21 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 10 июлда маъқулланган

 

Мамлакатимизда бандлик соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш учун қўшимча қулайликлар яратиш, мазкур соҳани рақамлаштириш воситасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, ишсиз шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларни касбга ўқитиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган бир қатор ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга бандлик соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ва унинг бандлигига кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни янада тартибга солиш мақсадида қонунчиликда янги нормаларни акс эттириш, шунингдек маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларини ўзгартириш ҳамда қонун ҳужжатларига ушбу органларнинг ва улар тасарруфидаги ташкилотларнинг расмий номларини аниқлаштиришга тааллуқли тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига иш қидираётган шахсларнинг меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этишига йўл қўйилмаслигини, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар тақдим этиш механизми такомиллаштирилишини назарда тутувчи, шунингдек иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши ҳақидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартларини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг номланиши аниқлаштирилмоқда, шунингдек оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифасига киритилмоқда.

Ушбу Қонун ишга жойлаштириш бўйича аҳолига кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини оширишга, шу йўналишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга, иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига тегишли ахборотни тақдим этиш жараёнини соддалаштиришга, маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилаётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилишининг олдини олишга, шунингдек ходимларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини кучайтиришга ҳамда аҳолининг давлат органларига нисбатан ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг:

тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«меҳнат органлари – Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий меҳнат органлари деб юритилади), туманларнинг (шаҳарларнинг) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (бундан буён матнда маҳаллий меҳнат органлари деб юритилади)»;

2) 6-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «коллежлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

3) 7-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 8-модда:

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 9-модда:

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 10-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 11-модда:

номидаги «Давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика ижро этувчи ҳокимият органлари»;

иккинчи қисмидаги «Давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 12-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «коллежлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

9) 13-модда:

биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда, шунингдек ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда, улар ишдан озод этилишидан камида икки ой олдин «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали электрон тарзда маҳаллий меҳнат органларига тақдим этиш»;

саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан маҳаллий меҳнат органига ҳар бир ҳисобот ойининг охиридаги ҳолатга кўра «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали электрон тарзда тақдим этилади. Бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар Бўш (вакант) иш ўринлари миллий базасига киритилади»;

10) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 18-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари жумласига қуйидагилар киради:

а) ходимларининг сони йигирма нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш;

б) ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда:

ўттиз календарь кун ичида эллик нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;

олтмиш календарь кун ичида икки юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;

тўқсон календарь кун ичида беш юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши»;

12) 19-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Субсидия бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун вазирликлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган молиявий кўмакдир.

Субсидияларнинг турлари ва уларни тақдим этиш тартиби қонунчилик билан белгиланади»;

13) 22-модданинг биринчи қисмидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 23-модданинг:

биринчи қисмидаги «давлат бошқаруви органларига» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ижро ҳокимияти органлари иш ўринларини ташкил этишга бўлган эҳтиёжнинг дастлабки параметрлари асосида иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини ҳар йили 1 ноябрдан кечиктирмай кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури лойиҳасига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади»;

олтинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 24-модда:

иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ссуда берилишини қуйидаги ҳолларда рад этишга ҳақли:

ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.

Ссуда бериш рад этилган тақдирда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома бир иш куни ичида юборилади»;

еттинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин;

16) 25-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 29-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиш маҳаллий меҳнат органининг масъул ходими томонидан амалга оширилади.

Иш қидираётган шахслар маҳаллий меҳнат органига паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.

Иш қидираётган шахсларнинг иш стажи, маълумоти (мавжуд бўлган тақдирда), иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бошқа маълумотлар маҳаллий меҳнат органи томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

Иш қидираётган шахслар маҳаллий меҳнат органларига касби ёки касбий малакаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатни ёки унинг кўчирма нусхасини (касби ёки касбий малакаси мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этиши мумкин.

Зарур бўлганда, маҳаллий меҳнат органи электрон сўров юбориш орқали масъул ташкилотлардан қуйидаги маълумотларни олиши мумкин:

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларидан – тавсия этилаётган меҳнатнинг хусусияти ва шароитлари тўғрисидаги хулосани (ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан);

соғлиқни сақлаш муассасаларидан – тиббий хулосаларни ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни (соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат фаолиятида чекловлар мавжуд бўлган шахсларга нисбатан);

жазони ижро этиш муассасаларидан – шахснинг жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани (жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан);

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан – болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг кўчирма нусхаларини (қарамоғида болалари бўлган шахсларга нисбатан);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан – боқимандалар мавжудлиги ҳамда қонунчиликда белгиланган нафақа ва пенсияларни олмаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани (болаларидан ташқари бошқа боқимандалари бўлган шахсларга нисбатан).

Зарур бўлганда, маҳаллий меҳнат органи мурожаат этган шахс ҳақиқатан фермер (деҳқон) хўжалиги аъзоси эканлиги тўғрисида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан ахборот сўраб олиши мумкин»;

18) 30-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонунчиликда белгиланган тартибда бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар олганда»;

19) 32-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «давлат ташкилотларига» деган сўзлардан кейин «(бундан «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддасининг биринчи қисмида ва иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган лавозимлар мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

20) 34-модданинг иккинчи қисми «Ташкилот» деган сўздан кейин «(бундан «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддасининг биринчи қисмида ва иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган лавозимлар мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

21) 36-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 37-модданинг еттинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 38-модданинг иккинчи қисми:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота ёки она (уларнинг ўрнини босувчи шахс), шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)»;

учинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар коллежларини» деган сўзлар «коллежларни» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар»;

ўнинчи хатбошиси ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

24) 39-модда саккизинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота ёки она (уларнинг ўрнини босувчи шахс), шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун – болаларни тарбиялаш мажбуриятлари ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари»;

25) 47-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ҳамда шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган, қонунчиликда белгиланган тартибда бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидияларни олиш имкониятини»;

26) 48-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонунчиликда белгиланган тартибда бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия олганда»;

27) 49-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Меҳнат шартномаси қуйидаги асослар бўйича бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши ходимлар учун кафолатланади:

ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги;

ходим иш берувчи билан бирга ишлаш учун бошқа жойга кўчишни рад этганлиги;

ходим соғлиғининг ҳолатига кўра, тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолати бўйича ўзига қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этганлиги ёки иш берувчида тегишли иш мавжуд эмаслиги;

технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажми қисқарганлиги;

ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) ўз таъсисчилари (иштирокчилари) қарорига кўра тугатилганлиги ёхуд таъсис ҳужжатлари билан шунга ваколатли бўлган юридик шахс органининг қарорига кўра тугатилганлиги;

бажараётган ишига малакаси етарли эмаслиги оқибатида нолойиқ эканлиги;

шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги;

суднинг ташкилотни тугатиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганлиги»;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ташкилотлардан ишдан бўшатилган ҳамда маҳаллий меҳнат органининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган шахсларни касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга доир харажатларни компенсация қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш берувчига ҳар бир ходим учун олти ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда субсидия ажратилиши мумкин»;

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ходимнинг касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхасини иш берувчи ўқув курси якунланганидан кейин беш иш куни ичида маҳаллий меҳнат органига тақдим этмаган ҳолларда, маҳаллий меҳнат органи ходимни касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва унинг малакасини оширишга доир харажатларнинг ўрнини қоплаш учун ажратилган ҳамда иш берувчи ташкилотга тўлаб берилган субсидияларни қайтариш чораларини кўради»;

еттинчи ва саккизинчи қисмлари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи қисмидаги «Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгаришига олиб келган иш ҳажмлари қисқарганлиги» деган сўзлар «Технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ўзгариши сабабли ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажми қисқарганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

28) 55-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қонунчиликда белгиланган тартибда бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия олганда»;

29) 59-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

30) 60-модданинг:

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

31) 61-модданинг:

биринчи–тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар билан ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш учун камида икки ҳафталик, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга муддатли меҳнат шартномалари тузилади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича ҳудудий дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда, жамоат ишларида иштирок этиш учун ўн бир ойгача муддатга меҳнат шартномалари тузилиши мумкин.

Бюджет ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шу жумладан жамоатчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича), шунингдек кўп квартирали уйлардаги уй-жой мулкдорларининг ширкатлари томонидан (туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш бўйича) ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида маҳаллий меҳнат органининг йўлланмаларига кўра ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид харажатларнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланади. Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши ва меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кўп бўлиши мумкин эмас ҳамда маҳаллий меҳнат органи томонидан юборилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларнинг ўрни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан юз фоиз қопланади.

Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан (бундан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлардаги уй-жой мулкдорларининг ширкатлари мустасно) ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатларнинг эллик фоизигача бўлган қисмининг ўрни иш берувчи бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган бир шахс меҳнатига тўланган ҳақнинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қоплашнинг ҳар ойлик миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳар ойда ҳақ тўлаш меҳнат шартномаси асосида белгиланади.

Зарур бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш ўрнини қоплашнинг ҳар ойлик миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда белгилаши мумкин»;

32) 63-модда:

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «коллежлар» деган сўз билан алмаштирилсин;

33) 64-модданинг:

иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

34) 65-модданинг:

иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

35) 72-модданинг матнидаги «давлат бошқаруви органининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

36) 73-модда:

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Стипендия ишсиз деб эътироф этилмаган шахсларга тўланмайди»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи–ўнинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Стипендия ишсиз шахсга буйруқ асосида таълим муассасасига қабул қилинган кундан эътиборан таълим муассасаси томонидан ҳисобланади ва тўланади.

Жорий ойдаги стипендия тўлови ўтган ой учун амалга оширилади.

Тўлиқ бўлмаган календарь ой учун стипендияни тўлаш чоғида стипендия мазкур стипендия тўланиши керак бўлган ушбу календарь ойдаги кунлар сонига ва тўлиқ календарь ойдаги ўқиш кунлари сонига мутаносиб миқдорда тўланади.

Тўлиқ календарь ой учун стипендия тўлови ушбу календарь ойдаги кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Бунда, агар ўқиш даври календарь ой тугагунига қадар тамомланган бўлса, стипендия таълим муассасасининг ўқишни тамомлаш ёки ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган санагача ҳисобланади ва тўланади.

Стипендияни олиш даврида ишсиз шахс касал бўлган тақдирда стипендияни ишсиз шахснинг қариндошлари (отаси, онаси, эри (хотини), вояга етган болалари) ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномага асосан ишсиз шахснинг бошқа ишончли шахслари томонидан олишга йўл қўйилади»;

37) 75-модда:

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

38) 76-модда:

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда унинг фаолияти Регламенти Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланади»;

еттинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

39) 80-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

40) 82-модданинг:

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми:

биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «ишончсиз ёки нотўғри» деган сўзлар «нотўғри ёки бузиб кўрсатилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қароридан норози бўлган тақдирда ариза берувчи аккредитация қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга»;

41) 83-модданинг еттинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

42) 84-модданинг:

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

43) 85-модданинг:

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

44) 86-модданинг:

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

45) 87-модданинг:

иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Белгиланган талаблар ва шартлар малакани баҳолаш маркази томонидан бузилганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаси улар томонидан бажарилмаганлиги фактлари аниқланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги малакани баҳолаш марказининг аккредитацияси амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ёхуд унинг аккредитациясини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли»;

бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

46) 88-модданинг учинчи қисмидаги «давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, иш берувчилар бирлашмалари билан биргаликда» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, иш берувчилар бирлашмалари билан биргаликда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

47) 89-модда:

иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги танлаган ташкилотлар томонидан – Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган буюртмасига мувофиқ»;

тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

48) 90-модда:

биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги»;

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

49) 91-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

50) 92-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

51) 93-модданинг:

иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг:

бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

52) 94-модданинг:

бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

йигирма иккинчи–ўттизинчи хатбошилари тегишинча йигирма биринчи–йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

«қонунчиликка мувофиқ аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида бошқа турдаги субсидиялар бериш»;

йигирма тўққизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

53) 95-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

54) 97-модданинг:

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

55) 98-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

56) 99-модданинг:

номидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг, Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

57) 103-модданинг:

иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

58) 104-модданинг бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

59) 114-модда:

иккинчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

60) 117-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

61) 121-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

62) 122-модданинг учинчи хатбошисидаги «давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2024 йил 27 сентябрь

ЎРҚ-967-сон.

*Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 2.10.2024 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 209 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика