Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 33 / Жавоб берамиз

Дивидендлар УКни оширишга йўналтирилганда…

 

Корхона (МЧЖ) ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан таъсисчиларга дивиденд тўламоқчи ва бу дивиденд устав капиталини ошириш учун қайта инвестиция қилинади. Таъсисчилар орасида жисмоний шахслар ҳам мавжуд.

Таъсисчиларга дивиденд тўланса, қандай солиқ имтиёзлари бор ва бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади?

 

– Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади (СК 343-м.). Солиқ ставкаси – 5% (СК 337-м. 1-қ. 11-б.). Бу ҳолатда солиқ имтиёзлари кўзда тутилмаган.

Тақсимланмаган фойдани устав капиталини оширишга йўналтириш учун, ушбу маблағлар дастлаб таъсисчининг мулкига айланиши керак. Яъни, аввал тақсимланмаган фойда дивидендлар сифатида тақсимланади, солиқ ҳисобланади, сўнгра таъсисчи ўзига тегишли бўлган дивидендларни олмайди, балки устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради. Солиқ суммаси дивидендларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 6-қ.).

Мазкур операция бўйича бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Устав капиталини улушларни қийматини ошириш ҳисобига ошириш

 

Дебет

Кредит

Тақсимланмаган фойда дивиденд кўринишида тақсимланади

8720

6610

Тўлов манбаида даромад солиғи ҳисобланди

6610

6410

Дивидендлар устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилди

6610

8330

 

 

Прочитано: 59 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика