Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2024 год / № 31 / Меҳнат муносабатлари

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс учун ЖШДС бўйича имтиёз

 

Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида фаолият юритаётган ходим II гуруҳ ногиронлигига чиқди, ВТЭК хулосасига кўра меҳнатга лаёқатли. У марказда иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Ушбу ходимнинг ойлик иш ҳақидан қанча миқдорда даромад солиғи ушланади?

 

– II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ЖШДС солишдан қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод этилади. Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади (СК 380-м. 1-қ. 3-б.).

Бу ходимга ҳар ойда ойлик иш ҳақини ҳисоблаганингизда, солиқ солинадиган базадан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадни айириб ташлаб, қолган суммани солиққа тортишингиз лозим.

Имтиёз йил давомида ўсиб бориш тартибида эмас, балки ҳар ой учун алоҳида қўлланилади. Ходимнинг даромади бўлмаган ёки даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан кам бўлган ойлардаги имтиёз миқдори бошқа ойларга ўтказилмайди.

Прочитано: 69 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика