Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 10 / Бухгалтерга тавсиялар

Ижтимоий солиқ қайтарилишини қандай ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш керак

 

Корхонада ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда 25 ёшгача бўлган ёш ходимлар ишлайди. Шу боисдан корхона Президентнинг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарорига ва 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий солиқни қайтариш тўғрисида ариза берди. Ижтимоий солиқ бюджетдан қоплаб берилди.

Ижтимоий солиқ қайтарилишини қандай ҳисобга олиш ва солиқ ҳисоботида акс эттириш керак?

 

Ижтимоий солиқни қайтариш тартиби

Бюджетга тўланган ижтимоий солиқ қуйидаги ҳолларда қайтариб олиниши мумкин:

● 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 мартга қадар – солиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган (21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарор 2-б. «б» кичик б.).

● 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар – солиқ 25 ёшдан катта бўлмаган ёш ходимлар учун тўланган (26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон Фармон 1-б.).

Ижтимоий солиқни қайтариш ҳуқуқи қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

● бюджет ташкилотларига;

● давлат корхоналарига;

● давлат улуши 50% бўлган юридик шахсларга;

● ижтимоий солиқни 1% ставка бўйича тўловчиларга (ёш ходимлар ҳолатида).

Ижтимоий солиқ қуйидаги шартларда қайтарилади:

● солиқ суммаси еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади;

● ногиронлиги бўлган (ёш) ходим узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширади.

Масалан, агар ходим корхонада 2023 йил 1 майдан бошлаб ишлаётган бўлса, бюджетдан солиқ 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб ҳисобланган (бюджетга тўланган) ижтимоий солиқдан бошлаб қайтарилиши мумкин.

Корхона солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ижтимоий солиқни қайтариш тўғрисида ариза тақдим этади.

 

Ижтимоий солиқни қайтаришга ариза қандай топширилади

1. my.soliq.uz сайтида шахсий кабинетда «Хизматлар» тоифасида «Электрон ҳужжатлар айланиши» бўлимида «Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш» тугмасини танланг.

2. Очилган ойнада «Ногиронлар учун» ёки «25 ёшгача бўлган ходимлар учун» иловасини танланг.

3. Аризачи тўғрисидаги маълумотлар (номи, СТИР, ташкилотнинг манзили ва фаолият тури) автоматик равишда шаклланади.

4. Кейин йил ва даврни (ойларни) танланг.

5. Ходимлар рўйхати ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот маълумотлари асосида автоматик равишда шакллантирилади. Ижтимоий солиқ ставкасини ўзгартириш учун уни реестрнинг чап қисмида очилувчи шакл ичидан танланг. Олдиндан ўрнатилганидек 12% ставкаси кўрсатилади.

6. Шакллантирилган рўйхат маълумотлари бўйича пастдаги сатрларда ходимларнинг умумий сони ва қайтарилиши лозим бўлган ижтимоий солиқ суммаси ҳақидаги маълумот автоматик равишда акс эттирилади.

7. Корхонанинг банк реквизитлари ҳам автоматик равишда шаклланади.

8. Барча маълумотлар тўғри кўрсатилган бўлса, «Аризани шакллантириш» тугмасини, кейин эса – «Аризани жўнатиш» тугмасини босинг.

Аризанинг ҳолатини «Жўнатилган аризалар» ойнасида кузатиш мумкин.

 

Ижтимоий солиқнинг қайтарилишини бухгалтерия ҳисобида ва фойда солиғи бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак

Ижтимоий солиқ суммасини харажатларга киритинг, солиқ қайтарилишини эса илгари чегириб ташланган харажатларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромад сифатида акс эттиринг.

Ижтимоий солиқ бўйича харажатлар чегириб ташланадиган харажатлардир (СК 305-м.).

Улар:

● I–III чораклар учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0105-сатрида;

● товарлар (хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига тегишли бўлса – бир йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1 (а) ёки 2.1 (б)-илованинг 0202-сатрида;

● бошқа харажатларга тегишли бўлса – бир йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1-илованинг 0305-сатрида акс эттирилади.

Агар корхона Президентнинг ПҚ-57-сон қарори ва (ёки) Президентнинг ПФ-61-сон Фармони бўйича имтиёзлардан фойдаланган бўлса ва ижтимоий солиқни қайтариш учун мурожаат қилса, унда солиқ бюджетдан қайтарилаётганда, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда қайтарилган суммани жами даромадга киритинг.

Қайтарилган сумма – бу илгари чегириб ташланган харажатларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромад. Унга бошқалар қатори харажатларнинг ўрнини қоплаш учун бюджетдан олинган суммалар киради (СК 301-м. 1-қ. 2-б.).

 

Олинган компенсация у қайси ҳисобот даврида олинган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврининг даромади бўлади (СК 301-м. 2-қ.). Яъни ижтимоий солиқ бўйича харажатларни ва унинг қоплаб берилиши бўйича даромадларни тан олишнинг ҳисобот (солиқ) даврлари бир-бирига тўғри келмаслиги мумкин.

 

Ижтимоий солиқнинг қоплаб берилган суммасини қоплаб бериш олинган ҳисобот даври учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 221–228-сатрларидан бирида акс эттиринг.

Шу тариқа, фойда солиғи бўйича адолатли солиқ базасини шакллантиришга эришилади. Дастлаб ижтимоий солиқ харажатларга киритилади ва чегириб ташланади, бюджетдан қайтарилганда эса – жами даромадга киритилади.

 

МИСОЛ. Ижтимоий солиқ бўйича харажатларни ва у бўйича қоплаб берилган даромадларнинг Фойда солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилиши

6 ойдан ортиқ ишлаган ногиронлиги бўлган ходимларнинг даромадларига ҳисобланган ва тўланган ижтимоий солиқ миқдори:

январь ойида – 10 000 000 сўм;

февраль ойида – 10 000 000 сўм.

I чорак учун фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланадиган харажатларга 20 000 000 сўмни киритамиз ва уни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0105-сатри 3-устунида акс эттирамиз.

Солиқ бюджетдан қайтарилди:

апрель ойида – 10 000 000 сўм;

май ойида – 10 000 000 сўм.

II чорак учун жами даромадда (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 221-228-сатрларидан бирида) 20 000 000 сўмни акс эттирамиз.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Январь ойи


Январь ойи учун ижтимоий солиқ ҳисобланди


10 000


Харажатларни ҳисобга олувчи счёт (2000, 9400 ёки б.)


6520


Февраль ойи


Февраль ойи учун ижтимоий солиқ ҳисобланди


10 000


Харажатларни ҳисобга олувчи счёт (2000, 9400 ёки б.)


6520


Апрель ойи


Бюджетдан ижтимоий солиқ қайтарилди


10 000


5110


9390


Май ойи


Бюджетдан ижтимоий солиқ қайтарилди


10 000


5110


9390


 

 

Ижтимоий солиқнинг қайтарилиши ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмайди ҳамда ҳисобот даври учун ҳисобланган ижтимоий солиқ суммасини камайтирмайди.

 

Умид ҲАМРОЕВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи,

Дилором САИДОВА, «Норма» эксперти.

Прочитано: 101 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика