Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 10 / Мутахассислар тушунтиради

Даъво қилиш муддати қандай аниқланади

 

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан ёки мазкур ҳуқуқбузарлик содир этилган солиқ даври тугаганидан кейинги кундан эътиборан 3 йил ўтган бўлса, тадбиркорлик субъекти солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

 

Солиқ солиш бўйича эксперт Азиз ҲОШИМОВ Солиқ кодексининг 3 йиллик даъво муддати тўғрисидаги нормасини – солиқ органи томонидан 2020 йил учун қўшимча фойда солиғи ва ҚҚС ҳисоблаш мисолларида қандай қўллашни тушунтириб берди.

 

– Даъво муддатининг ўтиши қуйидаги тарздаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли солиқ даври тугаганидан кейинги кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (СК 217-м. 3-қ.):

● солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) (СК 223-м.);

● солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик (СК ­224-м.).

 

МИСОЛ. 2020 йил учун фойда солиғи тўлиқ тўланмаганда даъво қилиш муддатини аниқлаш

2020 йил якунлари бўйича корхона фойда солиғини тўлиқ тўламади. Йил якунлари бўйича фойда солиғи 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланади. Яъни солиққа оид ҳуқуқбузарлик 2021 йилда содир бўлган. Фойда солиғи бўйича солиқ даври – календарь йил.

Ушбу солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўйича даъво қилиш муддати ҳуқуқбузарлик содир этилган солиқ даври тугаганидан кейинги кундан эътиборан, яъни 2022 йил 1 январдан бошланади ва 2024 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Агар фойда солиғи 2019 йил учун тўланмаган бўлса-чи? Бу ҳолатда 2019 йил якунлари бўйича фойда солиғини тўламаслик тарзидаги ҳуқуқбузарлик солиқ тўловчи томонидан 2020 йилда содир этилган, сабаби тўлов муддати – 2020 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай белгиланган. Жавобгарликка тортишнинг даъво қилиш муддати 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар давом этади. Яъни 2024 йилда даъво қилиш муддати ўтиб бўлган ва солиқ тўловчи жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

 

МИСОЛ. 2020 йил учун ҚҚС тўлиқ тўланмаганда даъво қилиш муддатини аниқлаш

Корхона 2020 йил декабрь ойи учун ҚҚСни тўлиқ тўламади. Солиқ 2021 йил 20 январдан кечиктирмай тўланган бўлиши керак (СК 273-м.).

ҚҚС бўйича солиқ даври – бир ой (СК 259-м.).

Ушбу солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўйича даъво қилиш муддати ҳуқуқбузарлик содир этилган солиқ даври (ой) тугаганидан кейинги кундан эътиборан, яъни 2021 йил 1 февралдан бошланади ва 2024 йил 31 январга қадар давом этади.

2024 йил 1 февралдан бошлаб корхона ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Барча қолган ҳолларда (СК 219–222, 225–229-м.) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича даъво қилиш муддати солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан ­эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (СК 217-м. 2-қ.).

 

МИСОЛ. НКТни қўллаш тартиби бузилганда даъво қилиш муддатини аниқлаш

Солиқ текшируви чоғида НКМни қўллаш тартибини бузиш ҳолати аниқланди, бу корхона томонидан 2021 йил 1 мартда содир этилган.

Жавобгарликка тортишнинг даъво қилиш муддати ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан, яъни 2021 йил 1 мартдан бошлаб ҳисоблаб чиқарилиши керак ва бу муддат 3 йилдан кейин – 2024 йил 29 февралда ўтади. 

 

Тегишинча, солиқ органининг ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори 2024 йил 29 февралдан кечиктирмай киритилиши керак эди.

Прочитано: 117 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика