Norma.uz

Таътилнинг фойдаланилмаган қисмини тақдим этишни рад этиш қонунийми

 

Ноишлаб чиқариш ташкилоти ходимларига кейинги иш йилида таътилнинг фойдаланилмаган қисмини тақдим қилишни рад этмоқда. Буни улар ишлаб чиқариш ташкилоти эмаслиги ва у ерда ишлаб чиқариш сабаблари бўлиши мумкин эмаслигини билан асослашмоқда. Бу қонунийми? 

 

– Йўқ, бу ноқонуний.

Умумий қоидаларга кўра, ходимларга меҳнат таътиллари ҳар йили (МК 216-м.) иш йили давомида (МК 225-м.) тақдим қилиниши керак. Ҳар йилги меҳнат таътили ходимларга таътиллар жадвалида белгиланган кетма-кетликка мувофиқ берилади. Таътиллар жадвали иш берувчи ва ходим учун мажбурийдир (МК 228-м. 1-қ.).

Меҳнат кодекси таътилни томонлардан бирининг қарори билан эмас (!), балки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра қисмларга бўлиш имкониятини назарда тутади (МК 231-м.).

Агар таътил қисмларга бўлинса, таътилнинг фойдаланилмаган қолган қисми ходимга таътил тақдим қилинган иш йили давомида берилади. Ушбу талаб ходимнинг иш йили давомида таътилдан тўлиқ фойдаланиши кераклиги билан изоҳланади (МК 216-м.).

Таътилнинг фойдаланилмаган қисмини бошқа иш йилига кўчириш ёки уни ишлаб чиқариш хусусиятига кўра истисно тариқасида кейинги меҳнат таътилига қўшишга йўл қўйилади. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабаблар нафақат ишлаб чиқаришда, балки бошқа ҳар қандай корхонада ҳам бўлиши мумкин. Тушуниш учун «ишлаб чиқариш хусусиятига эга» жумласини «ишлаб чиқариш зарурати» синоними билан алмаштиринг.

Бундай ҳолда таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, ушбу йил давомида ходим ундан фойдаланиши шарт (МК 230-м. 2-қ.).

 

Хулоса қиламиз:

1 Таътилнинг бир қисми – 14 календарь кундан – у тақдим этилган иш йили давомида фойдаланиш керак. Бу қисм кўчирилмайди. Қолган қисми, истисно тариқасида, кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин.

 

2 Иш берувчининг таътилнинг фойдаланилмаган қисмини ходимга беришни рад этиши ноқонунийдир.

Прочитано: 188 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика