Norma.uz

Реновация: аниқ ҳуқуқий асослар ва мулкдорларнинг ҳуқуқлари кафолатлари

 

Реновация тушунчаси ҳаётимизга пухта таърифланган ҳолда кириб келганлигига қарамай, унинг фаолиятини тартибга солувчи қонун мавжуд эмас. Уй-жой фонди, бошқа объектлар реновацияси дастури қабул қилинади, бироқ ҳуқуқий айланмада аниқ тушунчаси мавжуд эмас, у нимани англатади: авария ҳолатидаги уйни бузиб ташлаш ҳамда янги ёки уй-жой фонди янгиланган ва модернизация қилинган уйга кўчиришми. Балки униси ҳам, буниси ҳам бўлиши мумкинми? 2023 йил апрель ойида уй-жой қурилиши ва йиллик ипотека дастурини амалга оширишга оид йиғилишда мамлакат раҳбари халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда «Реновация тўғрисида»ги қонун лойиҳасини яратиш заруратини айтиб ўтди.  

 

2020 йилда «Урбанизация тўғрисида»ги қонун лойиҳасида «реновация» тушунчасига таъриф беришга ҳаракат қилинган. У «Турмуш тарзини капитал таъмирлаш, модернизация, реконструкция ва реставрация қилиш усулларини қўллаган ҳолда яхшилашни назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуаси» сифатида талқин қилинди. Талқинидан келиб чиқадиган бўлсак, бу уйни бузиб ташлаш эмас. Бироқ «Урбанизация тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳанузгача қабул қилинмади. Ушбу тушунчанинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи рег­ламент йўқ, реновацияга тушадиган субъектларга кафолатлар белгиланмаган.

Халқаро тажрибага келадиган бўлсак, турли мамлакатларда реновация турлича талқин қилинади. Масалан, Москвада реновация дастури фуқароларнинг эски уйлардан янги қурилган уйларга кўчириш назарда тутилган. Бунда кенг имкониятлар берилди, ушбу жараёнга муҳокамага жалб этилган фуқароларнинг фикрлари ҳисобга олинди.

Германияда реновация бу уй-жой фонди тузилмасининг яхлитлигини бузмасдан туриб янгилаш, яхшилаш, реконструкция, реставрация қилишдан иборат бўлди, яъни ички коммуникациялар алмаштирилди, энергия самарадорлиги оширилди. Қонунчиликда техник жиҳатлардан ташқари уйда яшовчиларга бериладиган кафолатлар батафсил баён қилинган. Реновация вақтида фуқароларни вақтинчалик тиклаш ишлари якунлангунига қадар бошқа жойга кўчиришлари мумкин. Уларнинг айримлари ўз уйларини янгиларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин. Шарқий Германияда реновация доирасида уй-жой фондининг 3/4 қисмига яқини реконструкция қилинди. Модернизация қиймати ўртача янги қурилган уй-жой қийматининг тахминан 30%ини ташкил қилди.

Яқинда «Адолат» социал-демократик партияси уй-жой фондини реновация қилиш масалалари бўйича принципиал ёндашувни таклиф қилди. Бу ғоя 2024 йилда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчиларни Хитой тажрибасига асосланиб камбағалликдан чиқариш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси борасидаги расмий мурожаатида ўз аксини топди. Лойиҳа Ўзбекистонда Бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва муҳокама учун жойлаштирилди.

Лойиҳада Чилонзор тумани ҳудудида Домбрабод, Кичик ҳалқа йўли, Дилхуш 2-тор кўчаси кесишмасида жойлашган йўл чеккасидаги уй-жойлар ва хизмат кўрсатиш объектларини реновация қилиш назарда тутилган. Қурилиш ишлари натижасида уй-жойларни кўп қаватли уйларга қайта қуриш ҳамда биринчи қаватида янги замонавий хизмат кўрсатиш объектларини яратиш режалаштирилган эди.

Қарор лойиҳасини батафсил ўрганиб чиқишда экспертлар ва «Адолат» партияси фаолларида саволлар юзага келди. Хусусан, уй-жой фондини реновация қилишнинг пухта ишланган ҳуқуқий базаси, шунингдек уни амалга ошириш талаблари ва тартиб-таомиллари мавжуд бўлмаса, у жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларига зиён етказиши мумкин.

«Пухта ишланган қонунчилик базаси шакллантирилмас экан, биз реновация доирасида қурилиш ишларининг тарафдори бўлмаймиз», деб таъкидланди партиянинг мурожаатида. «Адолат» партияси ушбу лойиҳани пухта ишлаб чиқиш, шунингдек уни жамоатчилик билан, шу жумладан Чилонзор туманида яшовчилар билан кенг муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ деб топди.

 

Прочитано: 250 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика