Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 48 / Мутахассислар тушунтиради

ҚҚС тўламаслик учун нима қилиш керак

 

Кимлар ҚҚС тўламаслиги мумкин

ҚҚС тўламайдиган солиқ тўловчига айланмоқчи бўлсангиз, жами йиллик даромадингиз 1 млрд сўмдан ошмаслиги ҳамда (СК 461-м.):

● акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқармаслигингиз (СК 289-1–289-3-м.);

● акциз тўланадиган мобиль алоқа хизматларини кўрсатмаслигингиз;

● фойдали қазилмаларни қазиб олмаслигингиз;

● товарларни импорт қилмаслигингиз;

● қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўлсангиз, аммо – суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонингиз 25 гектардан ошмаслиги;

● бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилмаслигингиз;

● лотереяларни ташкил қилмаслигингиз;

● марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қурмаслигингиз;

● оддий ширкатнинг ишларини юритиш учун ёлланган ишончли шахси бўлмаслигингиз;

● самарасиз фойдаланилаётган кўчмас мулк мулкдори бўлмаслигингиз;

● алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари орқали сотмаслигингиз;

● бозор ёки савдо комплекси ҳисобланмаслигингиз;

● солиқ маслаҳатчилари ташкилоти бўлмаслигингиз;

● аудиторлик ташкилоти бўлмаслигингиз;

● нотижорат ташкилоти, жумладан бюджет ташкилоти бўлмаслигингиз керак.

 

ҚҚС ва фойда солиғидан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилади

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари қуйидаги ҳолларда айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ даври (йили)дан бошлаб ўтишга ҳақли (СК 462-м. 2-қ.):

● айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтишдан олдинги йил учун уларнинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаса;

● улар ҚҚС ва фойда солиғини танлаш ҳуқуқисиз тўлайдиган солиқ тўловчилар тоифасига кирмаса (СК 461-м. 2-қ.).

 

ВАЗИЯТ. ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтмоқда

2020 йил якунлари бўйича айланмадан олинадиган тўловчи корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошган, шу сабабли 2021 йилдан бошлаб у ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган.

2021 йил учун корхона жами даромади 1 млрд сўмдан ошмади. Шу сабабли 2022 йилдан бошлаб у айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли.

 

ВАЗИЯТ. ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона товарларни импорт қилишда айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтишни режалаштирмоқда

2021 йилда корхонанинг жами даромади 900 млн сўмни ташкил қилди. 2022 йилда даромад миқдори 1 млрд сўмдан ошмаслиги кутилмоқда. Йил давомида корхона ўз эҳтиёжлари учун товарларни импорт қилган.

Бундай вазиятда компания 2022 йил бошидан умумий даромад миқдоридан қатъи назар, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтолмайди, негаки 2021 йилда корхона импорт операцияларни амалга оширган.

Агар 2022 йилда корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаса ва у СКнинг 461-моддаси 2-қисмида келтирилган шартлардан ҳеч бирига мос келмаса, 2023 йилнинг бошидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши мумкин.

Ихтиёрий тарзда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ тўлашга 12 ой ўтибгина қайтиши мумкин. Бироқ, жорий йил учун унинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаслиги керак (СК 462-м.8-қ.). 

 

ВАЗИЯТ. Айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтган корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлашга қайтмоқда

2020 йил якунлари бўйича айланмадан солиқ тўловчи корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган. 2021 йилда у айланмадан олинадиган солиқ тўлашда қолиб, уни I чорак давомида тўлаган. Апрель ойидан бошлаб корхона ихтиёрий тарзда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган.

2021 йил учун корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган. Корхона навбатдаги солиқ даври (йили)дан кейин 12 ойдан ўтмай айланмадан олинадиган солиқ тўлашга қайта ўтиши мумкин. Бу вазиятда – 2023 йилдан, бироқ 2022 йилда жами даромад 1 млрд сўмдан ошмаслиги шарти билан.

 

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСИга тегишли хабарнома жўнатинг. Буни сиз айланмадан олинадиган солиққа ўтаётган йил бошланишидан камида 10 кун олдин қилишингиз керак (СК 462-м. 2-қ.).

Шунингдек, сизни ҚҚС тўловчилари ҳисобга олинадиган махсус рўйхатдан чиқаришлари зарур. Бунинг учун хабарнома билан бирга ҳисобдан чиқариш ҳақида ариза жўнатинг. Шунда айланмадан солиқ тўлашга ўтадиган календарь йил бошидан бошлаб сиз ҚҚС тўловчиси бўлмайсиз ва ҚҚС тўловчилари реестрида «Бекор қилинган» гувоҳлик статуси белгиланади.

  

Иродахон АББОСХОНОВА,

солиқ маслаҳатчиси,

Ирина АХМЕТОВА,

«Норма» эксперти.

Прочитано: 92 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика