Norma.uz

Касаба уюшмаси қўмитаси иш вақтида йиғилишлар ўтказиши мумкинми

 

Компания директори касаба уюшмаси қўмитаси ўз муаммоларини ҳал қилиш учун иш вақтида, камига тез-тез йиғилиш ўтказишидан норози. У йиғилишларни ишдан кейин ўтказишларини айтмоқда. 

Бу тўғрими? Иш вақтида ходимлар вакилларининг йиғилишларига қандайдир чеклов борми? 

 

Касаба уюшмаси қўмитаси иш вақтида йиғилишлар ўтказиши мумкинми

– Ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ва касаба уюшмалари ёки бошқа вакиллик органларининг олдиндан рухсатисиз тузиш ҳуқуқига эга.

 

Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари қандай ҳуқуқларга эга

Меҳнат кодекси ходимларнинг вакилларига бир қатор ҳуқуқ ва кафолатларни мустаҳкамлаб қўйган (МК 43–44-м.):

• жамоа музокараларини олиб бориш, жамоа келишувларини, жамоа шартномаларини тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

• ижтимоий шерикликнинг турли даражаларида ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;

• ташкилотнинг ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда эса иш берувчи томонидан тегишли ички ҳужжат қабул қилинишига ўз розилигини ёки норозилигини билдириш;

• меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, ходимларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

• иш берувчиларга, уларнинг вакилларига меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатларни ­тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;

• ваколатли давлат органларига ходимларни оммавий равишда ишдан озод этишни тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

• меҳнат масалалари, ташкилотнинг фаолияти, бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича зарур ахборот олиш;

• иш жойларига монеликсиз ташриф буюриш, иш берувчилардан, уларнинг вакилларидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур маълумотларни олиш;

• меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) органларида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

• иш берувчининг ва у ваколат берган шахсларнинг қарорлари устидан, агар улар қонунчиликка ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузадиган бўлса, судга шикоят қилиш ва бошқалар.

 

Ходимларнинг вакиллик органининг йиғилишлари қайси вақтда ўтказилиши керак

Иш берувчилар вакилларнинг ўз фаолиятини амалга ошириши учун шарт-шароит яратиши шарт. Хусусан, иш берувчи ушбу шахсларга иш вақтида ходимларнинг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажариш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт ажратиши керак. Бунда иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига йиғилиш ёки тушунтириш ишлари учун ажратадиган вақтнинг давомийлиги иш ҳафтаси соатлари миқдорининг ўттиз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас (МК 45-м.). Мисол учун, ташкилотда 40 соатлик иш ҳафтаси ўрнатилган. Бундай ҳолда вакиллик органи аъзолари ҳафтасига камида 12 соатни ходимларнинг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга бағишлаш ҳуқуқига эга.

Кўрсатилган шахсларга тақдим этиладиган вақтнинг аниқ давомийлиги жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчилар ёки уларнинг вакиллари билан келишиб белгиланади.

 

Ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муносиб даражада амалга оширилиши ва шу билан бирга ишлаб чиқариш зарар кўрмаслиги учун иш берувчи ва вакиллик органи ушбу масалада манфаатларнинг ўзаро мувозанатига эришиши мақсадга мувофиқдир.

Бундан ташқари ходимлар вакилларининг тез-тез ва узоқ давом этадиган йиғилишларига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олиш керак: ходимларни оммавий равишда қисқартириш, ташкилотнинг бир қатор ички ҳужжатларини келишиш, ходимларнинг жамоавий мурожаатларини кўриб чиқиш. Иш берувчи ушбу вазифаларни бажаришга тўсқинлик қилишга ҳақли эмас.

 

Агар касаба уюшмаси ҳақида аниқ гапирадиган бўлсак…

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг сайланган органи касаба уюшмаси қўмитаси, касаба уюшмаси ташкилотчиси ёки касаба уюшмаси гуруҳи ташкилотчиси бўлиши мумкин.

Касаба уюшмаси органига сайланган ходимлар ишлаб чиқариш ишларидан озод қилиниши (фақат касаба уюшмаси фаолияти билан шуғулланиши) ёки озод қилинмаслиги (касаба уюшма ишларини асосий ишларига параллель равишда бажариши) мумкин.

«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси, шунингдек Меҳнат кодекси иш берувчини касаба уюшмаси органларига сайланган ва ишдан бўшатилмаган шахсларга иш ҳафтаси соатларининг камида 30 фоизини иш вақтида касаба уюшма вазифаларини бажариш учун тақдим этишга мажбур қилади.

Бундан ташқари, иш берувчи касаба уюшмалари органларининг асосий ишидан озод этилмаган аъзоларига касаба уюшмасининг йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқиши учун ушбу давр учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт бериши керак (6.12.2019 йилдаги ­ЎРҚ-588-сон, 15-м. 3-қ.).

 

Саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара Хикматова жавоб берди.

 

Прочитано: 382 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика