Энергетика вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Жамоатчилик муҳокамаси 23.09.2023 йилгача давом этди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди:
• табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш тарифларини ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш тарифларини;
• электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчиларидан ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш тартибини;
• темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш хизматлари ва бошқа тарифларни.
ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарининг Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлиги ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганлиги қатъий назорат қилиниши режалаштирилди. Шунингдек ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирлари янада кучайтирилади.
Лойиҳага мувофиқ юридик шахслар учун газ, электр энергияси қийматини ошириш, аҳоли учун белгиланган тарифларни ўзгаришсиз қолдириш таклиф этилган.
Лола Абдуазимова, norma.uz.