Республиканинг учта ҳудудида – Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида яшовчилар – ушбу саволга қониқарли жавоб беришмоқда. Бу ерда турар жой массивларида чиқиндилар мумтоз мусиқа садолари остида олиб чиқиб кетила бошланди. Ноодатий тажриба Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлимни ўзгартириш вазирлиги томонидан йўлга қўйилди. Чиқинди олиб чиқиб кетадиган машиналар келаётганлигидан хабар берувчи анъанавий сигналлардан тест режимида мусиқали сигналларга ўтилишига аҳолининг шикоятлари асос бўлди. Кўпчиликка ҳар тонгда машина келаётганлиги тўғрисидаги баланд овоздаги сигналлар ёқмас эди.
Сигналнинг мумтоз мусиқага ўзгартирилиши аҳоли томонидан ижобий қабул қилинди. Яшовчиларнинг таъкидлашича, бундай мусиқа уларга яхши таъсир қилмоқда, кайфиятни кўтармоқда ва ҳатто мусиқа маданиятининг ошишига хизмат қилади. Аввалбошда тажрибада иштирок этаётган ҳар бир туман учун биттадан мусиқали чиқинди олиб чиқиб кетиш машинаси ажратилди. Экология идорасида маълум қилишларича, тажриба лойиҳаси ижобий бўлса, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этилади. Ташаббусни қўллаб-қувватловчи фуқароларни: сигнал репертуари ўзгариб турадими, мусиқали фрагментларнинг номи ва муаллифлари юзасидан таклифлар киритса бўладими деган саволлар қизиқтирмоқда.