Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2023 год / № 11 / Меҳнат муносабатлари

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни қурилиш пудратига ёллаш мумкинми

 

Компанияумумбелгиланган солиқлар тўловчиси қурилиш пудрати шартномаси асосида ўзини ўзи банд қилган шахсни таъмирлаш ишларига ёлламоқчи. Мазкур шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этди ва тижорат таклифида «6 нафар ходимдан иборат бригада»ни кўрсатди. У ходимлар билан ўзи ҳисоб-китоб қилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шунча нафар ходимларни ёллаш ҳуқуқига эгами? Мазкур битимнинг барча томонлари учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 

 

Саволларга молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза Султонова жавоб берди:

 

– Жисмоний шахслар ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойидаги солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтадилар. Рўйхатдан ўтганлик ҳолати ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома билан тасдиқланади (23.12.2020 йилдаги ­806-сон ВМҚга 1-илованинг 2-б.).

Корхона ўзини ўзи банд қилган шахсларни пудрат шартномаси асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажаришга жалб қилиш ҳуқуқига эга (806-сон ВМҚга ­1-илованинг 6-б.). Бироқ муайян ўзига хос жиҳатлар мавжуд:

• ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳақли эмас (806-сон ВМҚга 1-илованинг 5-б.);

• ўзини ўзи банд қилган шахслар фақат жисмоний шахсларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) бажариш ҳуқуқига эга (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарорга илованинг 7-б.).

Юқорида баён этилганлар асосида ташкилот ўзини ўзи банд қилган шахс билан қурилиш пудрати шартномасини туза олмаслиги тушунарли бўлганлиги боис, солиқ оқибатлари ҳам юзага келмайди.

Прочитано: 419 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика