- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганликларини қандай аниқлашади
- Ёқилғи-энергия ресурслари устидан давлат назорати кучайтирилади
- Ички аудит хизмати ходимларига сертификат бериш тартиби белгиланмоқда
- Банк ҳисобрақамларини очишда нималар ўзгарди
- Крипто-биржа иштирокчилари хориждан тушган маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин
- Биз яшайдиган уй
- Veolia Energy Tashkent иситиш таъминоти хизматлари лозим даражада бўлмаганлиги учун қайта ҳисоб-китоб қилишни бошлади
- Иссиқ сув ёки иситиш тизимида муаммолар юзага келганда қаерга мурожаат қилиш керак: ҳаракатлар тартиби ва телефон рақамлари
- УМШларни қандай «бўғишди»
- Давлат хизматлари портали палапартиш ишламоқдами?
- Монополияга қарши курашиш қўмитаси етказиб берувчиларни стандартлар талабларига мувофиқ келмайдиган хизматлар учун тўловлар ундирилмаслиги ҳақида огоҳлантирди
- Ўзбекистондаги кўп қаватли биноларнинг кўпчилигида иситиш таъминланади
- Меҳнат муносабатлари
- Кадрлар бўлими
УМШларни қандай «бўғишди»
Ўтган йил, менимча, кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришда энг оғир давр бўлди. Бошқарув органи сифатида УМШнинг йўқ қилиниши на боши ва на охири бўлган ислоҳотларнинг якунланиш қисми бўлганга ўхшайди. Улар ўрнига «ислоҳотчилар» уй аҳлини «профессионаллаштириш» тариқасида мажбурий тартибда бошқарувчи компанияларга ўтказдилар. Бунда бошқа вариантлар қўлланилмади. Уй-жой хизматлари бозорида фақат БКлар фаолият юритиши учун шундай қилинди. Уй-жой кодексининг ҳамда «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг нормаларига зид ҳолатлар содир этилди. Уларда қуйидаги учта бошқарув усулидан бирини танлаш эркинлиги назарда тутилган: ёки бошқарув компанияси (бошқарувчи), ёхуд УМШ, ёки бевосита мулкдорлар жамоаси томонидан бошқариш. Агар ушбу тамойил бузиладиган бўлса, демак, «ислоҳотчилар»нинг ҳаракатлари ҳуқуқларга зид бўлади ва улар қандай усулда тақдим этилишидан қатъи назар, ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
|
||