2 ёшгача бўлган болалар учун нафақани олиш юзасидан маҳаллага мурожаат қилдим. Иккита квартира менинг номимга хатланганлиги сабабли рад жавобини беришди.
Улар бунга ҳақлими?
– Ҳа, ҳақли. Идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болаларни парваришлаш нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади (Низомнинг 20-б. «б» кичик б., ВМнинг 21.10.2021 йилдаги 654-сон қарорига 1-илова).
Маълумот учун!
Пенсия ва нафақалар фуқаронинг ХОҲИШИГА КЎРА доимий рўйхатга олинган жойи ёки вақтинчалик бўлиш жойи бўйича тайинланади ва тўланади.
Талаб қилинадиган иш стажидан ортиқ стаж мавжуд бўлган тақдирда иш стажининг умумий 15 календарь кундан ОРТИҚ даври ТЎЛИҚ ойгача яхлитланади, 15 календарь кунгача бўлган ДАВР эса (15-календарь куннинг ўзи ҳам) ҳисобга олинмайди.