Norma.uz

Активда кўчмас мулк бўлганда

 

2 ёшгача бўлган болалар учун нафақани олиш юзасидан маҳаллага мурожаат қилдим. Иккита квартира менинг номимга хатланганлиги сабабли рад жавобини беришди.

Улар бунга ҳақлими?

 

Ҳа, ҳақли. Идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болаларни парваришлаш нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади (Низомнинг 20-б. «б» кичик б., ВМнинг 21.10.2021 йилдаги 654-сон қарорига 1-илова).

 

Маълумот учун!

Пенсия ва нафақалар фуқаронинг ХОҲИШИГА КЎРА доимий рўйхатга олинган жойи ёки вақтинчалик бўлиш жойи бўйича тайинланади ва тўланади.

 

Талаб қилинадиган иш стажидан ортиқ стаж мавжуд бўлган тақдирда иш стажининг умумий 15 календарь кундан ОРТИҚ даври ТЎЛИҚ ойгача яхлитланади, 15 календарь кунгача бўлган ДАВР эса (15-календарь куннинг ўзи ҳам) ҳисобга олинмайди.

Прочитано: 329 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика