Norma.uz

Таътил учун пуллик компенсация

 

Ходим 5 йил мобайнида ­таътилга чиқмаган бўлса, фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация қандай тартибда тўланади?

 

– Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган таътиллар учун (сонидан қатъи назар) тўлиқ миқдорда пуллик компенсация тўланади. Пуллик компенсация ишдан бўшатиш вақтидаги маош бўйича тўланиши лозим (МК 151-м. 1-қ.; Тартиб, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова; Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 2985, 17.03.2018 й.).

Ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг энг оз муддатидан – 15 иш кунидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК 151-м. 2-қ.).

Шу тариқа:

• агар меҳнат шартномасида ходимга 15 иш куни давомийлигида меҳнат таътили белгиланган бўлса, компенсация фақат меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътиллардан фойдаланилмаган барча йиллар (даврлар) учун тўланади;

• агар меҳнат шартномасида ходимга 15 + n кун давомийликда меҳнат таътили белгиланган бўлса, бунда n – қўшимча таътил кунлари сони, пуллик компенсация ходимнинг илтимосига кўра ҳар бир фойдаланилмаган йил (давр) учун қўшимча кунлар учун тўланади.

Ходим йиллик меҳнат таътилига чиқишга ҳақли бўлади, иш берувчи эса амалдаги қонунчиликка мувофиқ таътиллар бериши шарт. Иш берувчи таътиллар жадвалининг ижросини назорат қилиши лозим.

Ходимларга ҳар бир иш даври тугагунига қадар меҳнат таътиллари берилмаслиги иш берувчи учун ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва текширув чоғида бу кўрсатиб ўтилади. Бундай ҳуқуқбузарлик мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади (МЖТК 49-м.).

* * *

Ходим бизнинг корхонамизда 5 ой ишлади ва ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаб кетди. ­Таътил олмаган.

Унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланиши лозимми?

 

Ташкилотда 15 календарь кун ва ундан ортиқ ишлаган ҳар қандай ходимга иш берувчи фойдаланилмаган барча меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация ҳисоблаши ва тўлаши лозим (МК 151-м.).

Компенсация тўланиши лозим бўлган фойдаланилмаган меҳнат таътили давомийлиги ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МК 141-м.).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 567 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика