Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 42 / Истеъмолчи бурчаги

Қурувчилар пулни қайтарди

 

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро узоқ вақтдан бери янги қурилган замонавий уйдан квартира сотиб олишни орзу қилар эди.

 

У Янгиқўрғон туманида қурилаётган кўп қаватли уй-жой сотиб олиш мақсадида «Исмоил Ислом қурилиш» МЧЖ билан шартнома тузади, бошланғич тўлов учун 30 млн сўм маблағ миқдорида тўловни амалга оширади. Хонадон учун тўлиқ тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги сабабли, уни кредит шартлари асосида харид қилишга қарор қилади.

Бироқ, ипотека кредити шартларини ўрганиб чиққандан сўнг, ўзи учун номақбул ҳисоблайди ва қурувчи «Исмоил Ислом қурилиш» МЧЖ билан шартномани бекор қилишга ҳамда бошланғич тўловни қайтариб олиш фикрига келади.

Қурувчи ҳар хил баҳоналар билан бошланғич тўлов учун тўланган пул маблағлари қайтарилмаслигини маълум қилганидан сўнг, истеъмолчи Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Шартнома шартлари ҳамда мазкур мурожаатнинг барча тафсилотлари Агентлик мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, хонадон сотиб олиш учун тўланган 30 млн сўм миқдоридаги маблағнинг истеъмолчига қайтарилиши таъминланди.

 

consumer.uz

Прочитано: 193 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика