Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 42 / Истеъмолчи бурчаги

Суғурта товон пулини тўлашдан бош тортди

 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига транспорт воситалари эгалари (фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш тўғрисида суғурта компанияси билан шартнома тузган шахслар) – суғурталовчилар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

 

Навбатдаги мурожаатни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси ходимлари ўрганиб чиқишди.

Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Spark» русумли автомобиль жиддий шикастланган. Суғурта товонини тўлаш учун барча керакли ҳужжатларни тўплаган истеъмолчи ўзи билан шартнома тузган «Kafolat sug’urta kompaniyasi»га бир неча бор мурожаат қилади. Аммо суғурта компанияси ўз мажбуриятларини бажармайди.

Агентлик ходимлари икки томоннинг шартномаси, суғурта полиси ва мажбуриятларини ўрганиб чиқишди. Ўрганишлар натижасида истеъмолчи ҳуқуқлари тикланди ва 9 857 618 сўм миқдоридаги суғурта товон пули тўлаб берилишига эришилди.

 

Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига биноан сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Прочитано: 199 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика