Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 42 / Истеъмолчи бурчаги

Янги машинанинг бўёғи ранг-рўйимни ўзгартирди

 

 

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи фуқаро жорий йилнинг 29 май куни «Cobalt GX/16 ATB-PLUS» русумли автомобилини сотиб олади. Лекин хурсандчилиги кўпга бормади.

 

Бир ойдан кейин харид қилган машинанинг кузов қисмида бир нечта нуқсонлар мавжудлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича истеъмолчи биринчи навбатда «Lux Auto Motors» МЧЖ автосалонига мурожаат қилади, улар эса, ўз навбатида, сервис марказига юборишади. Аммо янги автомобилни бўяш ва таъмирлаш ишлари ижобий натижа бермагач, истеъмолчи автосалонга ва ишлаб чиқарувчига бир неча маротаба мурожаат қилади. Истеъмолчининг мазкур муаммони ҳал қилиш мақсадидаги охирги манзили Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси бўлди. Истеъмолчининг 23 августда қилган мурожаати юзасидан «Uzauto Motors» АЖ ва «Lux Auto Motors» МЧЖларга тегишли сўров хатлари юборилиб, мурожаат «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида масала ойдинлашди ва нуқсонли автомобиль 10 сентябрь куни худди шундай маркали автомобилга (қиймати 116 млн сўм) алмаштириб берилди.

 

consumer.uz

Прочитано: 193 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика