Навоий халқаро аэропортига «Истанбул–Навоий» йўналишидаги авиарейс билан олиб келинган юклар юк эгаси, холислар ва божхона ходимлари иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада рентген аппаратида ўтказилаётган бир қутидаги товар божхона ходимлари диққатини тортади.
Шундан сўнг ушбу қути божхона ходимлари ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона назоратидан яширилган, сўзидан қиймати 1 млн сўмлик бир дона учувчисиз учиш аппарати (дрон) борлиги аниқланиб, далолатнома асосида вақтинча сақловга олинди.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон қарорига асосан, учувчисиз учиш аппаратларини республика ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга ҳукуматнинг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳозирги кунда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.