Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 42 / Амалий бухгалтерия

Ходимларга фоизсиз қарз бериш мумкинми

 

Ташкилот вақти-вақти билан ўз ходимларига уларнинг аризалари ва тузилган ёзма шартномалар асосида товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш ва бошқа мақсадлар учун қисқа муддатли (бир йилга қадар) фоизсиз қарзлар беради. Ташкилот бундай қилишга ҳақлими ёки қарзлар фоиз остида ажратилиши шартми? 

 

Саволга «Norma» МЧЖ эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

– Шартнома тузиш чоғида томонлар қарз шартини, айнан – у фоизсиз ёки фоизли асосда берилишини ўзлари белгилашга ҳақли.

Қарз берувчи қарз олувчидан шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда қарз суммасига фоиз олиш ҳуқуқига эга (ФК 734-м.). Агар шартномада фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари белгиланмаган бўлса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади.

Шу тариқа, қонунчилик ходимларга фоизсиз қарз беришга тақиқни сақламайди.

 

Солиқ оқибатлари

Агар қарз фоизсиз асосда берилган бўлса, ташкилотда (қарз берувчида) солиқ солиш объекти бўлган даромад юзага келмайди (СК 344-м. 1-қ.). Қарз бўйича фоизлар шундай объект бўлиши мумкин эди.

Қарз қайтарилиши ёки ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда, ходим учун ҳам текин олинган мол-мулк шаклида моддий наф тарзидаги даромад юзага келмайди (СК 376-м. 1-қ. 2-б.).

Шу тариқа, фоизсиз қарз ходим учун ҳам, корхона учун ҳам солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.

Бироқ, агар, мисол учун, иш берувчи ходимга қарз шартномаси бўйича қарз суммасини ёки унинг бир қисмини кечиб юборса (ҳисобдан чиқарса), ҳисобдан чиқарилган сумма ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СК 376-м. 1-қ. 5-б.). Унга ЖШДС солинади ва у солиқ бўйича ҳисоботда акс эттирилади ва ташкилот учун фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СК ­317-м. 3-б.).

Прочитано: 424 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика