Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 42 / Солиқ солиш

АЖни тугатишда мулкдорда акцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар

 

МЧЖ таъсисчилари турли акциядорлик жамиятларидан ўз акциялари билан устав фондини шакллантирдилар. Бундай АЖларнинг бири бўйича 500 млн сўмлик акциялар УФга киритилган. Мазкур АЖда тугатиш жараёни бошланди. Акциялар қийматининг бир қисмини қайтариш учун ҳисобрақамга 40 млн сўм миқдорида пул маблағлари келиб тушди.

1. МЧЖ тугатилаётган АЖ акциялари бўйича қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириши лозим?

2. Устав фондига тугатилаётган АЖнинг акцияларини киритган муассисда тугатилаётган АЖнинг акция қиймати ёки акциялар қиймати қисман қайтарилганлигини ҳисобга олган ҳолда бирор бошқа сумма юзасидан МЧЖ устав фондига ҳисса бўйича мажбурият юзага келадими?

3. Қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? Булар қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим? 

 

1

МЧЖ таъсисчиси устав фондига ҳисса сифатида АЖнинг акцияларини киритган бўлса, АЖ акцияларининг эгаси ва унинг акциядори бўлиб МЧЖ ҳисобланади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилган бўлиши керак:

Дт 0610 «Қимматли қоғозлар»

Кт 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи».

Энди АЖ тугатиляпти ва активлар чиқиб кетяпти.

 

Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Счётлар боғланиши


дебет


кредит


Акцияларнинг чиқиб кетиши акс эттирилди


9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


0610 «Қимматли қоғозлар»


Қисман қоплаш тарзидаги суммалар келиб тушди


5110 «Ҳисоб-китоб счёти»


9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


Акцияларнинг чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди


9430 «Бошқа операцион харажатлар»


9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


 

 

2

Йўқ, таъсисчида тугатилаётган АЖнинг акциялари қиймати ёки акциялар қийматининг бир қисми қайтарилганлигини ҳисобга олган ҳолда қандайдир бошқа сумма юзасидан МЧЖ устав фондига ҳисса бўйича мажбурият юзага келмайди. У МЧЖ устав фондини шакллантириш чоғида ўз мажбуриятларини бажариб бўлган. МЧЖ мол-мулки зарар билан чиқиб кетаётганлиги таъсисчига тааллуқли эмас.

Шунга ўхшаш ҳолатда – аввал УФга ҳисса сифатида киритилган АВ тугатиладиган бўлса, МЧЖ томонидан таъсисчидан бошқа АВни киритилиши талаб этилмайди.

 

3

Сизнинг МЧЖ акцияларнинг тўлиқ қийматини олиш учун ҳаракат қилиши лозим. АЖ, акциядорлар билан ҳисоблашишидан олдин бошқа кредиторларнинг барчаси билан ҳисоб-китоб қилиши керак. Фақат шундан кейингина акциядорлар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишга навбат келади. Ҳатто улар билан ҳам навбат тартибига қараб ҳисоб-китоб қилинади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 100-м.).

Мазкур ҳолатда МЧЖ акцияларнинг чиқиб кетишидан зарар кўрадиган бўлса, ушбу зарар қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиққанлиги, шунингдек, АЖни тугатувчи томонидан барча ўзаро ҳисоб-китоблар ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши боис ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги сабабли иқтисодий жиҳатдан асосланган деб эътироф этилади. Демак, ушбу зарар суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади (СК ­305-м. 1–5-қ.).

МЧЖ тугатувчи томонидан тасдиқланган АЖ тугатилишига ва акциядорлар билан ўзаро ҳисоб-китобларга тааллуқли барча ҳужжатларнинг нусхаларини талаб қилиб олиши лозим. 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 340 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика