Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 42 / Божхона

Лочин ёзолмади қулочин

 

Сирдарёда божхоначилар 8 бош ноёб қушларнинг яширинча олиб кирилишини фош қилишди

 

Республикамиз божхоначилари юртимизнинг ҳайвонот оламини асраб-авайлашда ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. 

 

2021 йил 11 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ДХХ ҳарбий қисми ва «Сирдарё» чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан «Сирдарё» чегара божхона постига Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистонга «Камаз» русумли юк автотранспорт воситаси кириб келиб, ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси Д.Б. билан оғзаки савол-жавоб қилинганидан сўнг унинг бошқарувида бўлган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автотранспорт воситаси салон қисмида бўлган спорт сумкаси очиб кўрилганида оғзаки сўралганида айтилмаган, йўловчи божхона декларацияда кўрсатилмаган 8 бош лочин қушлар борлиги аниқланди.

Ноқонуний равишда олиб ўтишда атрофдагиларга сездирмаслик мақсадида қушларнинг кўзи, оёқлари боғлаб қўйилган, қанотлари эса скотчланган. Шунингдек, улар сумкага зич ҳолатда жойлаштирилган бўлиб, бу ҳолатни қушларга нисбатан ваҳшийлик деб изоҳлаш мумкин.

Мазкур лочин қушларни Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик Ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарори талабларини бузган ҳолда олиб кираётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 8 бош (шундан 2 бош «сапсан» ва 6 бош «балобан» лочин турига мансуб) лочин қушларнинг тахминий нархи 280 млн сўм бўлиб, қонуний қарор қабул қилингунга қадар қушлар Тошкент шаҳридаги «Тошкент ҳайвонот боғи»га вақтинча сақловга топширилди.

Амалдаги тартибларга кўра, лочинларга чип ўрнатилади ва улар Халқаро реестрга киритилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилда чоп этилган Қизил китобига «Итолғи» номи билан киритилган ушбу лочин қушлар асосан Ғарбий Тянь-Шань ва Ҳисор-Олой тоғ тизмалари ҳамда Қизилқум чўлида учрайди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 283 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика