Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 42 / Бухгалтерга ёрдам

ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкин

 

Сиз товарлар ва хизматлар реализация қилинганда ҳисоблаган ҚҚСни ҳисобга олинадиган солиқ суммасига камайтириш ҳуқуқига эгасиз. Бироқ, бунинг учун маълум бир шартларга риоя қилиниши лозим (СК 266-м. 1-қ.).

Одатда, товарлар ва хизматларни етказиб берувчи тақдим этган ҚҚС суммасигина ҳисобга олинади. Бироқ, айрим ҳолатларда сиз томонингиздан мустақил равишда ҳисоб-китоб қилинган ва бюджетга тўланган ҚҚС ҳисобга олиш учун қабул қилинади. 

 

Қуйидаги ҳолатларда харидорнинг ўзи ҚҚСни бюджетга тўлаши, кейин эса уни ҳисобга олишга қабул қилиши лозим:

● товарлар импорт қилинганда (СК 266-м. 1-қ. 3-б.);

● Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган чет эллик шахслардан товарлар ва хизматлар олинганда. Бунда ушбу товарлар ва хизматларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади (СК 255-м., 266-м. 1-қ. 4-б.);

● давлат мулки харид қилинганда (СК 256-м., 266-м. 1-қ. 4-б.).

 

Қандай шартларда ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин

Умумий қоидага мувофиқ, ҳақиқатда олинган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги учта асосий шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилиши лозим (СК 266-м. 1-қ.):

1) олинган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш чоғида фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим;

 

2020 йилдан бошлаб реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб тан олинмаган хизматларни кўрсатишда, сиз ушбу айланмада фойдаланилган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эгасиз. Ҳисобга олиш мақсадида ушбу айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади (СК 266-м. 2-қ.).

 

2) етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда «кирувчи» ҚҚС ажратиб кўрсатилиши;

3) етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши.

 

1-шарт: харид қилинган товарлар ва хизматлар ҚҚС солинадиган айланмалар билан боғлиқ фаолиятда фойдаланилади. 

ҚҚСни, фақатгина товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятда фойдаланиладиган, реализация қилиш бўйича айланмага солиқ солинадиган, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар ва хизматлар бўйича ҳисобга олинг.

Реализация қилиш айланмаси солиқдан озод этилган фаолият учун хариддан ҚҚСни харид қийматида ҳисобга олинг.

 

Мисол. ҚҚС солинадиган ва ҚҚСдан озод этилган хизматларни кўрсатишда ҚҚСни ҳисобга олиш

ҚҚС тўловчи корхона ҚҚСдан озод этилган тиббий хизматлар (СК 243-м. 1-қ. 11-б.) ва ҚҚС солинадиган косметология хизматлари реализация айланмасини амалга оширади.

Ҳисобот ойида 5 750 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС 750 минг сўм бўлган материаллар ҚҚСдан озод этилган тиббий хизматларни кўрсатиш мақсадида харид қилинди.

750 минг сўм миқдоридаги «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинмайди, у материалларнинг харид қийматига киритилади. Улар 5 750 минг сўм қиймат бўйича ҳисобга кирим қилинади.

Шунингдек, 4 600 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС 600 минг сўм бўлган материаллар косметологияда фойдаланиш учун харид қилинди. «Кирувчи» ҚҚСни (600 минг сўмни) ҳисобга олиш мумкин.

Материаллар 4 000 минг сўм қиймат бўйича ҳисобга кирим қилинади (4 600 600).

 

Агар сиз ресурсларни харид қилсангиз ва «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олсангиз, унга қуйидаги ҳолатларда тузатиш киритинг (СК 269-м. 1-қ.):

ҳақиқатда улардан реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилган фаолиятда фойдалансангиз;

уларнинг меъёрдан ортиқ бузилишида ёхуд йўқотилишида, фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно;

агар етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси ҳақиқий эмас деб топилса;

агар сиз ҚҚС тўловчиси бўлмаган мақомга ўтган бўлсангиз ёки уни тўлашдан озод этилган бўлсангиз. 

 

2-шарт: тўғри расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура.

Ҳисобга олишнинг асосий шартларидан бири – ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолдаги, тўғри расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг мавжудлиги.

Ҳисобварақ-фактура унинг ўрнини боса оладиган қуйидаги ҳужжатлар билан тенглаштирилади (Низом 3-б., 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова):

касса чеки – жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда;

солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган квитанция – назорат-касса техникаси таъмирлашга топширилганда ёки савдо шохобчасида (хизмат кўрсатиш жойида) электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган ҳолларда;

БЮД – экспорт қилинганда;

банк кўчирмаси – банк операциялари бўйича.

 

Ҳисобварақ-фактурада ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда ажратиб кўрсатилган «кирувчи» ҚҚС суммасини ҳисобга олинг. Агар етказиб берувчи ҳужжатларда ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатмаган бўлса, уни мустақил равишда ҳисоблаб чиқариш ва ҳисобга олиш мумкин эмас.

Агар ҳисобварақ-фактура мавжуд бўлмаса ёки у хатоликлар билан расмийлаштирилган бўлса, ҚҚСни ҳисобга олманг.

Бунда ҚҚСни фақатгина электрон ҳисобварақ-фактура асосида ҳисобга олиш мумкин (Низом 10-б.).

Корпоратив пластик карталари билан ҳисоб-китобларда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади (30.10.2018 й. ПФ-5564-сон 1-б. «в» кичик б.). Бунда бундай ҳисоб-китобларда фақат харидорнинг талабига асосан ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади (Низом 5-б.).

Корпоратив карталар асосида сотиб олинган товар (хизмат)лар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш учун, шунингдек, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали махсус хизматдан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини, харид амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасигача тизимдан рўйхатдан ўтказинг. Агар ушбу муддатдан кечиктирилса, чекни рўйхатдан ўтказишнинг имкони бўлмайди.

Ахборот тизими ҚҚС бўйича ҳисоботни шакллантиришда рўйхатдан ўтказилган чеклар маълумотларини автоматик тарзда ҳисобга олади.

 

КПК орқали харид қилинганда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки қандай ҳисобга олинади

1. my.soliq.uz тизимида тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинетига киринг.

2. «Барча хизматлар» бўлимидан «Корпоратив карта билан тўлов амалга оширилганда берилган чекни рўйхатдан ўтказиш» модулини танланг.

3. Очилган «Чекни рўйхатга олиш» шаклларига чекнинг фискал белгилари ва фискал модулнинг рақамини кўчиринг. Бошқа маълумотлар – сотувчининг СТИРи, чек рақами, корпоратив картадан тўланган сумма, ҚҚС ва ҚҚС ҳисобга олинган суммалар автоматик равишда шаклланади.

Чекнинг QR-кодини сканерлаш орқали маълумотларни автоматик тарзда киритиш мумкин.

4. «Жўнатиш» тугмасини босинг ва чек бўйича сизнинг маълумотларингиз ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада акс этади.

Бундан ташқари, «Ҳисобга қабул қилинган чеклар» бўлимида ҚҚС бўйича ўз ҳисоботида шахсий кабинетнинг ушбу функциясидан фойдаланиб, рўйхатдан ўтказилган чекларни ҳисобга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари рўйхати тақдим этилган.

 

 

Мисол. Онлайн-НКМлар чеки бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти

Хизмат машинасига АЁҚШдан корпоратив карта орқали тўлаб ёқилғи қуйган ҳайдовчи бухгалтерияга ҳисоботини ва онлайн-НКМ чекини тақдим этди. АЁҚШ электрон ҳисобварақ-фактурани тақдим этмади. Касса чеки ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжат бўлишига қарамасдан, у асосида «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш учун ёки my.soliq.uz тизимида тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиш ёки АЁҚШдан ҳисобварақ-фактура талаб қилиш лозим.

Тўлов терминалларининг квитанциялари билан уларга илова қилинган савдо ва хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг «Тўланган» штампи туширилган тўлов ҳужжатлари, инвойснинг (ҳисобварақ-фактуранинг) асл нусхалари корпоратив банк карталари билан ҳисоб-китобларда ҳисобот ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади. Электрон тижоратда битим томонларини идентификация қилинишига имкон берадиган электрон чеклар, квитанциялар, хабарнома ва бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади (Низом 9-б., АВ рўйхат рақами 1470, 18.04.2005 й.).

Товарлар корпоратив карта орқали сотилганда товарлар (хизматлар) сотилган календарь ойининг охирги санасига қадар харидорнинг талаби бўйича ҳисобварақ-фактура тақдим этилади, бироқ улар товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқатда сотилган санасига расмийлаштирилади (Низом 5-б. 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова).

 

3-шарт: етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Етказиб берувчининг электрон ҳисобварақ-фактурасида унинг 12 рақамли ҚҚС тўловчисига тегишли рўйхат коди кўрсатилиши керак. Агар етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси бўлса, ушбу код ҳисобварақ-фактура жўнатилишида автоматик равишда акс этади. Шундай қилиб, етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлигини алоҳида текширишнинг зарурати йўқ.

Агар хоҳласангиз, солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталида ҚҚС тўловчиларининг ягона реестри ёрдамида етказиб берувчининг мақомини текширишингиз мумкин.

Контрагент ҳақида маълумот олиш учун қидирув функциясидан фойдаланинг.

Тегишли ойнада вилоят, туман, контрагент номини танланг ёки унинг СТИРини киритинг. «Қидирув» тугмасини босиш орқали контрагент – ҚҚС тўловчиси ҳақида қуйидаги маълумотларни оласиз:

унинг номи;

СТИРи ва давлат рўйхатидан ўтказилган сана;

ҚҚСни тўлашга ўтган сана;

ҚҚС тўловчиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана;

2019 йилдан бошлаб ҳисобварақ-фактурада акс эттириладиган 12 рақамли рўйхатга олиш коди;

ҚҚС бўйича охирги ҳисоб-китобнинг (қайта ҳисоб-китобнинг) тақдим этилган санаси;

охирги ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ҚҚС суммаси;

ҚҚС бўйича охирги тўлов суммаси ва у амалга оширилган сана.

 

Импорт қилинганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади

 

«Импорт» ҚҚСни бюджетга амалда тўлаганингиздан кейингина ҳисобга қабул қилинг (266-м. 1-қ. 3-б.).

Агар солиқ бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган даврда қисмларга бўлиб тўланаётган бўлса, тўлов даврида уни ҳисобга қабул қилинг.

 

Импорт қилинганда ҚҚСнинг тўлов муддатини узайтириш тартиби алоҳида махсус Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган (10.02.2020 й. 76-сон ВМҚга илова).

Импорт қилинган товарлар реализация қилиш бўйича айланмага солиқ солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш чоғида фойдаланилган ҳолатларда ҚҚСни ҳисобга олинг (СК 266-м. 1-қ.).

 

Мисол. Кечиктириб тўлаш тақдим этилган муддат давомида у бўлиб-бўлиб тўланганда «импорт» ҚҚСни ҳисобга олиш

ҚҚС тўловчи корхона май ойида товарларни импорт қилди ва уларни ички бозорда сотди.

Товарнинг шартнома қиймати 169 718, 2 минг сўм, божхона қиймати 180 000 минг сўм, божхона божи 9 000 минг сўм, импорт қилинган товарнинг ҚҚСни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган қиймати 189 000 минг сўм (180 000 + 9 000).

Божхона расмийлаштирувида товарга ҳисобланган ҚҚС 28 350 минг сўм (189 000 х 15%).

Корхона май ойида ҳисобланган ҚҚСнинг 20 000 минг сўм миқдоридаги қисмини божхона органига тўлади. Қолган қисми (8 350 минг сўм) июнь ойида амалга оширилди. Демак, май ойида фақат 20 000 минг сўмни ҳисобга олиш мумкин бўлади, июнь ойида эса 8 350 минг сўмни (Низом 15-б., 10.02.2020 й. 76-сон ВМҚга илова).

Бухгалтерия ҳисобида импорт бўйича ҚҚСни қуйидагича акс эттирасиз:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги МБ курси бўйича товар кирим қилинди

 

169 718,2

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Товар таннархига киритиладиган божхона божи акс эттирилди

 

9 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Божхона расмийлаштирувида ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди

 

28 350

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

«Импорт» ҚҚСнинг май ойида тўланган қисми ҳисобга қабул қилинди

 

20 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

«Импорт» ҚҚСнинг июнь ойида тўланган қисми ҳисобга қабул қилинди

 

8 350

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ руйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.):

● Давлат божхона қўмитаси маълумотлар базасидаги «импорт» ҚҚС суммаси автоматик тарзда харидлар Реестрида акс этади;

● ушбу Реестрнинг 6 ва 7-устунларидаги жами суммалар ҚҚС ҳисоб-китобининг 011-сатрида 3 ва 4-устунларида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси тарзида автоматик равишда акс этади.

 

Имтиёз мавжуд бўлганида «импорт» ҚҚС қандай ҳисобга олинади

 

Агар олиб кирилаётган товарлар Солиқ кодекси ёки Президент ва Ҳукумат қарорлари бўйича «импорт» ҚҚС тўланишидан озод этилган бўлса, улар бўйича ҚҚС тўланмайди (СК 246-м.).

 

Солиқ имтиёзлари мақсадли ва мақсадли бўлмаган турларга бўлинади.

Мақсадли имтиёзлар бўшаган маблағларни муайян мақсадлар учун, масалан, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларни рағбатлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳ.к.лар учун ажратилишини кўзда тутади.

Мақсадли бўлмаган имтиёзлар бўшаган маблағларни мақсадли ишлатилишини назарда тутмайди (Низом 2-б, АВ рўйхат рақами 1463, 2.04.2005 й.).

2020 йилдан бошлаб шу жумладан импортда тақдим этилган, ҚҚС бўйича мақсадли имтиёзлар бекор қилинган (СК 75-м. 8-қ.). 2020 йилга қадар тақдим этилган ва ҳозирда амалда бўлган ҚҚС бўйича имтиёзлар ўзининг мақсадли йўналишини йўқотмоқда.

2020 йилдан бошлаб берилган имтиёзлар мақсадли йўналишга эга бўлиши мумкин эмас.

 

Имтиёзли ҚҚС суммасини балансдан ташқари 013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» ҳисобварағининг дебетида акс эттиринг. Имтиёз даврининг тугаши билан имтиёз суммасини ушбу ҳисобварақнинг кредитига ҳисобдан чиқаринг. Молиявий ҳисоботга тушунтириш хатини тайёрлаётганда имтиёз бўйича барча маълумотлар – у нима асосда тақдим этилгани, қайси солиқ бўйича ва қанча суммада эканлигини кўрсатишни унутманг. Солиқ ҳисоботида имтиёз суммасини акс эттирманг.

 

Мисол. Мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган ҳолатда «импорт» ҚҚСнинг ҳисоби

ҚҚС тўловчи корхона ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун хом ашё (акцизости бўлмаган) импорт қилмоқда. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозорда сотилади. Олиб кирилган хом ашёнинг божхона қиймати 100 000 минг сўм. Корхона олиб кирилаётган хом ашё бўйича божхона тўловидан озод этилган.

Божхона қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ҚҚС суммаси 15 000 минг сўмни (100 000 х 15%) ташкил этади.

Бухгалтерия ҳисобида импорт қилинганда ҚҚС бўйича мақсадли бўлмаган имтиёзни қуйидагича акс эттиринг (Низом 3-§, АВ рўйхат рақами 1463, 2.04.2005 й.).


Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Импорт қилинганда ҚҚС бўйича мақсадли бўлмаган имтиёз акс эттирилди

 

15 000

 

013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)»

 

 

Имтиёз даври тугаши билан имтиёз суммаси ҳисобдан чиқарилди

 

15 000

 

 

013-«Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)»

 

 

 

 

Экспорт қилинганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади

Товарларни экспорт қилиш учун харид қилинган ва фойдаланилган товарлар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган. Агар сотилган экспорт товарлар бўйича Ўзбекистондаги сизнинг банк ҳисобрақамингизга валюта тушуми келиб тушган ҳолатдагина уни ҳисобга олинг (СК 266-м. 1-қ. 5-б.).

Агар валюта тушуми тўлиқ тушмаган бўлса, «кирувчи» ҚҚСни келиб тушган суммага мутаносиб равишда ҳисобга олинг.

 

Мисол. ҚҚСни экспорт тушумига мутаносиб равишда ҳисобга олиш

ҚҚС тўловчи корхона экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқаради. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун у божхона расмийлаштирувида 15 000 минг сўм ҚҚС тўлаб берилган материалларни импорт қилади. Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқариш учун корхона тегишли алоҳида-алоҳида усулни қўллайди.

Ҳисобот ойида ноль ставка бўйича ҚҚС солинадиган маҳсулотларни экспортга реализация қилишдан тушум 30 000 минг АҚШ долларини ташкил этади. Юклаб жўнатиш кунидаги МБ курси 9 500 минг сўмни ташкил этади.

Ҳисобот ойининг охирги санасида харидор 24 000 АҚШ доллари, яъни тушумнинг 80%ини тўлади (24 000 / 30 000 х 100).

Тегишинча, корхона ҳисобот даврида 12 000 минг сўм (15 000 х 80%) миқдорида «импорт» ҚҚСни ҳисобга олади.

Бухгалтерия ҳисобида экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган товарлар бўйича «импорт» ҚҚС қуйидагича акс эттирилади:


Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,
минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Экспортга сотиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун импорт материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга олинди ва тўланди

 

15 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Импорт қилинган маҳсулотлар бўйича ҚҚС улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортга сотишдан олинган валюта тушуми келиб тушганда ҳисобга олинди

 

12 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда:

Давлат божхона қўмитаси маълумотлар базасидаги «импорт» ҚҚС суммаси (15 000 минг сўм) автоматик тарзда харидлар Реестрида акс этади;

ушбу Реестрнинг 6 ва 7-устунларидаги жами сумма Ҳисоб-китобнинг 011-сатри 3 ва 4-устунларида, ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси тарзида автоматик равишда акс этади;

товарларни экспортга реализация қилишдан олинган тушумни сотиш пайтидаги МБнинг курси бўйича сўмда (30 000 х 9 500 = 285 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова 041-сатри 3-устунида акс эттиринг;

товарларни экспорт қилишдан келиб тушган валюта тушуми суммасини юклаб жўнатиш кунидаги МБ курси бўйича (24 000 х 9 500 = 228 000 минг сўм) сўмда ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова 0411-сатри 3-устунида акс эттиринг;

ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова 0412-сатри 3-устунида экспорт валюта тушумининг келиб тушмаган қисми суммасини товарларни юклаб жўнатиш кунидаги МБ курси бўйича ((30 000 – 24 000) х 9 500 = 57 000 минг сўм) сўмда акс эттиринг;

экспорт валюта тушумининг солиштирма улуши ўсиб борувчи якун билан ҚҚС ҳисоб-китобига 7-иловада автоматик тарзда ҳисобланади.

 

Воситачи орқали экспорт қилинганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади

Агар товарлар воситачи (ишончли вакил) орқали экспорт қилинган бўлса, ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби бир хил бўлади: ҚҚС суммасини воситачининг ҳисобрақамига келиб тушган валюта тушумининг улушига мутаносиб тарзда ҳисобга олинг (СК 266-м. 1-қ. 5-б.). Бунда воситачи товарларнинг реализация қийматига ноль ставкали ҚҚС қўллайди, чунки у ўз товарини эмас, комитентнинг (ишонч билдирувчининг) товарини сотади. Ўзининг воситачилик ҳақи суммасига эса қўлланилаётган солиқ тизимига мувофиқ ҚҚС солинади ёки солинмайди.

 

Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқаришда воситачилик шартномасида назарда тутилган ҳисоб-китоб шартларидан қатъи назар, харидорлардан келиб тушган валюта тушумининг тўлиқ суммасини ҳисобга олинг. Ушбу суммани тасдиқлаш учун воситачидан унинг банк ҳисобрақамига келиб тушган валюта тушумини тасдиқловчи банк кўчирмаси нусхасини талаб қилинг.

 

Мисол. Маҳсулотлар воситачи орқали экспорт қилинганда ҚҚСни ҳисобга олиш

ҚҚС тўловчи корхона воситачи орқали экспортга сотиладиган товарларни ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқариш учун корхона товарларни импорт қилиб, божхона расмийлаштирувида улар учун 15 000 минг сўм ҚҚС тўлаган.

Ҳисобот ойида воситачининг ҳисоботига кўра, ноль ставкада ҚҚС солинадиган товарлар сотилишидан олинган тушум 30 000 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бунда, воситачининг ҳисобот ойи охирги санасидаги банк кўчирмасига мувофиқ, харидорлар фақат 24 000 минг АҚШ доллари, яъни тушумнинг 80%ини тўлаб беришган (24 000 / 30 000 х 100). Комитентнинг банк ҳисобрақамига воситачининг ҳақи чегирилган сумма 21 600 АҚШ доллари келиб тушади. Бунга қарамасдан келиб тушган тушум улушини ҳисоблашда комитент 24 000 АҚШ долларини инобатга олади. Тегишинча, корхона комитент 12 000 минг сўм (15 000 х 80%) миқдоридаги «импорт» ҚҚСни ҳисобга олади.

 

Ирина ПОДОЛЬСКАЯ, солиқ маслаҳатчиси,

Ирина АХМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 123 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика