Ҳозирги пайтда мамлакатимизда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» жорий қилинган. Унга 13 та вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базасидаги маълумотлар киритилган – 40 турдаги маълумотлар алмашинуви мавжуд.
Фуқаролар учун болани парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза бериш, шунингдек маълумотлар олиш жараёнини соддалаштириш мақсадида ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан @sr_mf_uzbot махсус Telegram-бот ишлаб чиқилди.
Telegram-ботда қуйидагиларни билиб олиш мумкин:
• «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳақида;
• болани парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун аризалар мақомини;
• болани парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза бериш тартиби;
• болани парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдам тўлашни рад этиш сабаблари;
• болани парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдам миқдори ҳақидаги маълумотларни.
Шунингдек бу ерда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида болани парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдам олиш юзасидан кўп бериладиган саволларга ўзбек ва рус тилларидаги жавоблар жойлаштирилган.
Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро ўз аризасида кўрсатилган ЖШШИР ва телефон рақамини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритиши лозим.
Молия вазирлиги Ахборот хизмати.
Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.