Мавсумий тартибда ишлайдиган ишчиларга пенсия ҳисоблашда уларнинг иш ҳақи қандай аниқланади?
– Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади (Қонуннинг 31-м. 1-қ.).
Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги 10 йили давомидаги исталган кетма-кет 5 мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади (Қонуннинг 31-м. 5-қ.).
Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.
Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.