Norma.uz

Covid-19 да касаллик варақаси бўйича қандай миқдорда тўлаш керак

 

Ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида «Covid-19» ташхиси кўрсатилган. Унга 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармоннинг 16-бандига асосан «касаллик варақаси» бўйича иш стажидан қатъи назар иш ҳақининг 100% миқдорида нафақа тўлаш мумкинми?

 

Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Александр Навотний жавоб берди: 

 

– ПФ-5969-сон Фармоннинг 16-бандида белгиланишича, қуйидагиларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади:

• коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар);

• уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга.

Агар ходимнинг ўзи Covid-19 билан касалланган бўлса, «касаллик варақаси» бўйича тўлов унга умумий қоидаларга мувофиқ Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ рўйхат рақами 1136, 8.05.2002 й.) 26-28-бандларига мувофиқ тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

• умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга – иш ҳақининг 80%и миқдорида;

• умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга – иш ҳақининг 60%и миқдорида.

Бунда:

• Низомнинг 26-бандида кўрсатилган айрим тоифадаги ходимларга нафақа иш стажининг давомийлигидан қатъи назар, иш ҳақининг 100%и миқдорида тўланади;

• ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга умумий иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда нафақа оширилган миқдорларда тўланади (Низомнинг 27-б.).

Нафақа миқдори вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кундаги меҳнат дафтарчаси ёки ходимнинг иш стажи тўғрисида далолат берувчи бошқа ҳужжат маълумотлари асосида аниқланади.

 

Таҳририятдан: Ташкилотлар жамоа шартномасида «касаллик варақаси»га қўшимча тўловни назарда тутишлари, шунингдек даволаниш учун моддий ёрдам тўлашлари мумкин (СК 372-м. 4-б., 374-м. 9, 13-б.). Бунда касаллик варақаси бўйича нафақадан фарқли ўлароқ қўшимча тўловларга ижтимоий солиқ солинади.

Прочитано: 101 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика