Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 41 / Жавоб берамиз

Таннархидан паст нархда сотилган фойда солиғи

 

Корхона товарларни импорт қилади ва уларни маҳаллий бозорда сотади. Баъзида товарларнинг айрим позициялари таннархидан паст нархда сотилади. Товарлар нархи бозор нархлари бўйича белгиланган.

Импорт қилинган товарлар таннархидан паст нархда сотилганда фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Мазкур ҳолатда унга мувофиқ мол-мулк нархининг пасайиш (қадрсизланиш) суммалари солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига кириши белгиланган СКнинг 317-моддаси 31-банди қўлланиладими?

 

– Солиқ солиш мақсадларида, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш чоғида активлар ва (ёки) мажбуриятларнинг қиймати ўзгарганлиги муносабати билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган чиқимларга харажатлар сифатида қаралмайди, бундан ҳақиқатда тўланган харажатлар мустасно (СК 305-м. 10-қ.).

Сизнинг вазиятингизда товарлар реализация қилингунга қадар улар арзонлаштирилганлиги ҳақида айтилмаган. Агар товарлар арзонлаштирилган бўлса, арзонлаштиришга доир харажатлар амалда ҳеч кимга тўланмаган. Демак, солиқ ҳисоблашда бундай арзонлаштириш акс эттирилмайди.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда товарни таннархидан паст нархда сотиш натижасида ҳосил бўлган зарар чегириладиган харажат деб эътироф этилади, чунки товарлар бозор қиймати бўйича сотилган, бунда солиқ базасини яшириш мақсади бўлмаган. Мазкур ҳолатда СКнинг 317-моддаси 31-банди қўлланилмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 395 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика