Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 41 / Мутахассис тушунтиради

Ходимлар учун овқат қийматидаги ҚҚС ҳисобга олинадими

 

Корхона жамоа шартномасига асосан ходимларини 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминлайди. Овқат билан таъминлайдиган ташкилот ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Солиқ кодексига асосан овқат қийматини ҚҚС билан бирга ишчилар даромади сифатида тан оламиз ва улар иш ҳақи суммасига қўшамиз, даромад солиғини ушлаб, овқат пулини ҳам ушлаб қоламиз.

Ходимларнинг иссиқ овқати учун тақдим қилинган ЭҲФдаги ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлимизми? Овқат пули ходимнинг даромадига қўшилаётган пайтда ҚҚС суммаси билан қўшиладими ёки ҚҚСсизми?

 

– Йўқ, корхона ходимларнинг иссиқ овқати учун тақдим қилинган ЭҲФдаги ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас. Жамоа шартномасида кўрсатилишича, корхона ходимларни овқат билан таъминлайди. Сиз овқат билан таъминловчи корхонага ходимларингиз истеъмол қилган овқат қийматини тўлаб берасиз. Бундай вазиятда ҳар бир ходим учун овқат пули унга тегишли ҚҚСни қўшган ҳолда ходимнинг компенсация тўловлари кўринишидаги даромадларига олиб борилади (СК 373-м. 13-б.). Компенсация тўловлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилади (СК 371-м. 1-қ.). Бу сумма ҚҚСни қўшган ҳолда тўлиқлигича корхонанинг харажатлари ҳисобланади.

Ушбу харажат суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегирилиши ёки чегирилмаслиги корхона унинг иқтисодий жиҳатдан оқланганлигини асослаши ёки асосламаслигига боғлиқ (СК 305-м.).

Прочитано: 289 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика