Корхона ЕТТБдан кредит олди.
Ушбу кредит бўйича фоизларга солиқ солиниши лозимми?
– ЕТТБ Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги битимга асосан таъсис этилган (Париж, 29.05.1990 й.). ЕТТБ ҳеч қандай давлатга тегишли эмас, бу халқаро ташкилотдир. Ўзбекистон 1992 йилдан бошлаб ЕТТБ аъзоси ҳисобланади. Расмий фаолияти доирасида ЕТТБ, унинг активлари, мол-мулки ва даромади бевосита солиқлардан озод этилади (Битимнинг 53-м.).
Кредит бўйича фоизларни тўлашда сиз солиқни ушлаб қолмаслигингиз лозим. Шунингдек, резидентлик сертификати ҳам қўлланилмайди.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.