Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 36 / Солиқ солиш

Банк акцияларини реализация қилишда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар

 

Корхона дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Тижорат банкининг 1 донасининг номинал қиймати 950 сўмдан бўлган 100 дона имтиёзли акцияси сотиб олинган. Брокерлик ва депозитар хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган. Акциялар харид нархи барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда 3 900 сўмни ташкил қилади. Ҳисоб сиёсатида қайд этилишича, узоқ муддатли инвестициялар харид нархи бўйича акс эттирилиши лозим. Кейинчалик акциялар 1 донаси 4 000 сўмдан сотилган.

1. Акцияларни сотиб олиш ва сотиш қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?

2. Акцияларни сотишда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? 

 

1 Узоқ муддатли активлар сифатида таснифланган инвестициялар бухгалтерия балансида қуйидаги 3 та усулдан бири бўйича ҳисобга олинади (12-сон БҲМСнинг 15-б., АВ рўйхат рақами 596, 16.01.1999 й.):

1) харид қиймати бўйича;

2) қайта баҳолашни ҳисобга олган қиймат бўйича;

3) харид қиймати ва бозор қийматининг умумий инвестициялар усули бўйича аниқланган энг кам баҳоси бўйича.

Ҳисобга олиш усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида қайд этилиши лозим. Ҳисоб сиёсатида активлар харид қиймати бўйича ҳисобга олиниши кўрсатилган бўлса, сиз тижорат банки акцияларини 1 донаси учун 3 900 сўм қиймат бўйича кирим қилишингиз керак. Акцияларни сотиб олишда ва кейинчалик сотишда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

 

Счётларнинг боғланиши

 

Сумма, сўм

 

дебет

 

кредит

 

Акциялар сотиб олинди

 

0610 «Қимматли қоғозлар»

 

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

390 000

 

Акциялар сотилди

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

400 000

 

Акциялар ҳисобдан чиқарилди

 

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0610 «Қимматли қоғозлар»

 

390 000

 

Акциялар ҳисобдан чиқарилишидан фойда акс эттирилди

 

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

10 000

 

 

 

2 Ҳа, тижорат банки акцияларини реализация қилишда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.

 

Қўшилган қиймат солиғи

Акцияларни сотиш товарни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади ва ҚҚС солинадиган объект ҳисобланади. Бунда акцияларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилган (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 239-м. 1-қ. 1-б., 244-м. 1-қ. 3-б.). Шунга кўра, акцияларни сотиш чоғида ҚҚС ҳисобланмайди ва тўланмайди.

Акцияларни реализация қилган корхона харидорга ЭҲФ тақдим этиши лозим. ЭҲФ ҚҚСсиз расмийлаштирилади. ҚҚСдан озод этилган товарларни реализация қилиш бўйича айланмага тааллуқли кирувчи ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 47-м., 267-м. 1-қ. 3-б.; Низомнинг 15-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).

 

Фойда солиғи

Акцияларни сотишдан олинган даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади. Акцияларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади (СК 297-м. 3-қ. 6-б., 298-м. 1-қ.). Сизнинг мисолингизда солиқ базасига 10 000 сўм киритилади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 338 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика