Номоддий активлар келиб тушадиган ҳолатлар
НМА корхонага қуйидаги операциялар натижасида келиб тушади:
● олди-сотди шартномаси бўйича объектни харид қилиш;
● ишлаб чиқиш тугаганидан сўнг яратилган объектни қабул қилиш-топшириш;
● устав фондига киритиш;
● ҳадя шартномаси бўйича текинга келиб тушиш;
● давлат субсидиялари ҳисобига олиш;
● айирбошлаш;
● ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларни аниқлаш;
● бошқа хўжалик операциялари натижасида (7-сон БҲМС 12-б., АВ рўйхат рақами 1485, 27.06.2005 й.).
Номоддий активлар қандай қиймат бўйича ҳисобга олинади
НМАни бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинг.
Бошланғич қийматга НМАнинг харид қилиш қийматини, шунингдек қуйидаги қўшимча харажатларни киритинг:
● ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (харид қилиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
● божхона божлари ва йиғимлари;
● солиқлар, йиғимлар ва тўловлар суммалари, башарти улар қопланмаса (масалан, ҚҚС тўловчиси бўлмаганларда ҚҚС);
● ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
● воситачиларга тўланадиган мукофот суммалари;
● НМАни етказиб бериш (яратиш) рискини суғурталаш бўйича харажатлар;
● активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар (7-сон БҲМС 14-б.).
НМАнинг бошланғич қийматига қуйидагиларни киритманг:
● харид қилинган активга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш бўйича харажатлар, ўтказмалар учун банкнинг воситачилик ҳақи, валюта конвертацияси бўйича воситачилик ҳақи ва банкнинг бошқа хизматлари);
● харид қилиш бўйича шартномаларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан боғлиқ харажатлар;
● активларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар.
Бу харажатларни улар юзага келган ҳисобот давридаги бошқа операцион харажатларга (9430-счёт) киритинг.
Турли ҳолатларда НМАнинг бошланғич қиймати қандай аниқланади
НМА келиб тушиши билан боғлиқ бўлган хўжалик операциялари
|
Бошланғич қийматга киритиладиган харажатлар
|
Ҳақ эвазига сотиб олиш (7-сон БҲМС 14-б.) |
Ҳуқуқдан воз кечиш (харид қилиш) шартномасига мувофиқ ҳуқуқ эгасига (сотувчига) тўланган суммалар. Харид қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар. Агар шартнома шартларида тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, НМАни ҳисобга қабул қилишда улар ҳисобга олинмайди. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарз капитали ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинган НМАнинг бошланғич қийматига киритилмайди |
Ишлаб чиқилганидан сўнг яратилган объектни қабул қилиш ва топшириш (7-сон БҲМС 15-б.) |
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига ҳақиқий харажатлар суммаси (11-сон БҲМС, АВ рўйхат рақами 581, 28.12.1998 й.). НМАни ишлаб чиқиш даврида шу мақсадда олинган кредитлар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар НМАнинг бошланғич қийматига киритилади |
Чет эл валютасига сотиб олиш (7-сон БҲМС 16-б.) |
Сотиб олиш санасидаги МБ курси бўйича сўмга ҳисоб-китоб қилинган харид қиймати. Сотиб олиш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар |
Устав фондига қабул қилиш (7-сон БҲМС 17-б., 22-1-б.) |
Корхона таъсисчилари (иштирокчилари) ўзаро келишган пулдаги баҳоси. Сотиб олиш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар |
Ҳадя шартномаси бўйича текинга келиб тушиши. Давлат субсидияси ҳисобига олиниши (7-сон БҲМС 18-б., 22-1-б.) |
Жорий қиймат, яъни: ● маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича қиймат ёки ● хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма (7-сон БҲМС 4-б.). Агарда жорий қиймат ушбу турдаги НМА учун фаол бозорни ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлса, шу жумладан қўшимча харажатлар инобатга олинган бўлса, у ишончли ҳисобланади. Фаол бозор мавжуд бўлмаган тақдирда, бошланғич қиймат: ● номинал қиймат бўйича ёки ● активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлар суммаси бўйича (агар улар мавжуд бўлса) аниқланади. Сотиб олиш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар |
Худди шундай НМАга айирбошлаш йўли билан олиш (7-сон БҲМС 19-б., 22-1-б.)
|
Берилган активнинг қолдиқ қиймати. НМА қўшимча тўлов билан бошқасига айирбошланса, айирбошлаш натижасида олинган НМАнинг бошланғич қиймати берилган НМАнинг айирбошлаш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг бўлади. Сотиб олиш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар |
Худди шундай бўлмаган НМАга айирбошлаш йўли билан олиш (7-сон БҲМС 20-б., 22-1-б.) |
Берилган активнинг жорий қиймати. НМА қўшимча тўлов билан айирбошланса, айирбошлаш натижасида олинган НМАнинг бошланғич қиймати берилган НМАнинг айирбошлаш чоғида ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) жорий қийматига тенг бўлади. Сотиб олиш билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар |
Мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олиш (7-сон БҲМС 21-б.)
|
Корхона томонидан берилган ёки бериладиган қимматликларнинг жорий қиймати. У корхонанинг таққосланадиган шартларда шунга ўхшаш қимматликлар жорий қийматини белгилайдиган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Берилаётган қимматликларнинг жорий қийматини белгилаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, олинган НМАнинг қиймати шунга ўхшаш номоддий активларнинг таққосланадиган шартларда сотиб олинадиган жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади |
Ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларни аниқлаш (7-сон БҲМС 69-б.)
|
Жорий (бозор) қиймати. Мазкур қиймат бошқа операцион даромадлар (9390-ҳисобварақ) сифатида ҳисобга олинади |
Бир нечта НМА битта умумий суммага харид қилинса, номоддий активларнинг ҳар бирининг бошланғич қиймати тўланган суммани алоҳида НМАнинг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш билан белгиланади (7-сон БҲМС 22-б.)
Мисол. Бир нечта НМАни битта умумий суммага харид қилиш
Корхона умумий қиймати ҚҚСсиз 180 млн сўм бўлган 2 та дастурий маҳсулотни харид қилди.
«A» маҳсулотнинг жорий қиймати – ҚҚСсиз 30 млн сўм, «Б» маҳсулотнинг жорий қиймати – 90 млн сўм. Жами жорий қиймат – 120 млн сўм (30 + 90).
«A» маҳсулотнинг бошланғич қиймати:
180 х 30 / 120 = 45 млн сўм.
«Б» маҳсулотнинг бошланғич қиймати:
180 х 90 / 120 = 135 млн сўм.
НМА дастлаб тан олингандан сўнг уни:
● жамғарилган амортизация айрилган ҳолда бошланғич қиймат (қолдиқ қиймат) бўйича ёки
● қайта баҳоланган қиймат (мумкин бўлган муқобил усул) бўйича акс эттиринг (7-сон БҲМС 24-б.).
Қўлланилаётган усулни албатта корхона ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.
МИСОЛ. НМА келиб тушишининг бухгалтерия ҳисоби
Корхона 120 млн сўмлик дастурий маҳсулотдан фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқини сотиб олди.
Ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш харажатлари 15 млн сўмни ташкил қилди.
НМАнинг бошланғич қиймати 135 млн сўмга (120 + 15) тенг.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
НМАни сотиб олиш акс эттирилди
|
120
|
0830-«Номоддий активларни харид қилиш»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
НМАни сотиб олиш бўйича қўшимча харажатлар акс эттирилди
|
15
|
0830-«Номоддий активларни харид қилиш»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
НМА ишга туширилди
|
135
|
0430-«Дастурий таъминот»
|
0830-«Номоддий активларни харид қилиш»
|