Импорт қилишда олиб кириладиган товарлар зарурат туғилганда сертификатланади. Бунинг учун сертификатлаш органи кейинчалик қайтарилмайдиган маълум миқдорда маҳсулотни олиб қўяди. Бундай вазият учун ҳисобга олиш тартибини Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ тушунтирди:
– Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2021 йилдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган товарлар мажбурий сертификатланиши лозим. Унинг асносида маҳсулотнинг норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланади. Сертификатлаштиришда, маҳсулот мувофиқлигини тасдиқланиши лозим бўлган хусусиятлар (кўрсаткичлар) рўйхати, текшириш ва синаш усуллари НҲҲда келтирилган (Қоидалар 4-б., АВ рўйхат рақами 1458, 18.03.2005 й.).
Ушбу норматив ҳужжатларда қуйидагилар белгиланади: танлаб олинадиган намуналар сони, танлаб олиш тартиби, сертификатланадиган маҳсулотларни идентификация қилиш ва сақлаш қоидалари, синаш методлари. Сертификатлаштириш органи томонидан маҳсулотлардан намуна олишнинг чекланган нормаларига риоя қилиниши муҳим (Қоидалар 24-б.).
Маҳсулот намуналарини танлаб олиш идентификация қилиш далолатномасида расмийлаштирилади. Ҳужжатнинг битта нусхаси ариза берувчи корхонага берилади (Қоидалар 26-б.).
Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади. Унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп эмас. Бунда, битта импорт контракти доирасида – маҳсулотнинг модели, тури, артикули ва (ёки) бошқа идентификация белгиларини кўрсатган ҳолда шартнома бўйича четдан келтирилган маҳсулотнинг ҳажмига мувофиқлик сертификати берилади (Қоидалар 39-б.).
Харид қилиш билан боғлиқ бўлган ТМЗни сертификатлаш ва уларни техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар уларнинг таннархига киритилади (4-сон БҲМС 15-б., АВ рўйхат рақами 3259, 30.06.2020 й.).
Яъни сертификатлаш учун экспертизага тақдим этилган товарларнинг қиймати, бунинг натижасида мувофиқлик сертификати олинган товар таннархига киритилади.
Мисол. Импорт товарни харид қилиш бўйича харажатларни ҳисобга олиш.
Корхона 100 000 АҚШ долларлик 1 000 та товар бирлигини импорт қилади.
Ҳисобга қабул қилиш пайтида доллар курси 1 АҚШ доллари учун – 10 560 сўмни ташкил этди.
Божхона қиймати контракт қийматига тенг: 100 000 х 10 560 = 1 056 000 минг сўм.
Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқамиз:
● божхона божи (10%) 1 056 000 х 10% = 105 600 минг сўм;
божхона божини инобатга олган ҳолда божхона қийматидан 15% ҚҚС: (1 056 000 + 105 600) х 15% = 174 240 минг сўм.
Агар товар ҚҚС солинадиган реализация қилиш оборотларида фойдаланиладиган бўлса, тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади ва товар қийматига киритилмайди;
● божхона расмийлаштируви учун йиғим (0,2%) / 1 056 000 х 0,2% = 2 112 минг сўм.
Етказиб бериш харажатари – 30 000 минг сўм. Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш харажатари – 5 000 минг сўм. Декларант хизматлари – 980 минг сўм. Сертификатлаш учун 1 000 АҚШ долларлик суммага 10 товар бирлиги олиб қўйилди.
990 (1 000 – 10) товар бирлиги таннархи 1 056 000 + 105 600 + 2 112 + 30 000 + 5 000 + 980 = 1 199 692 минг сўмни ташкил қилади.
Ҳисобда товарнинг бир қисмини экспертизага бериш муносабати билан унинг сонини камайтириш учун миқдорий ҳисоб аломатига эга бўлмаган счётдан фойдаланинг. Масалан, 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счёти.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сони, дона
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Товар олинди
|
1 000
|
1 056 000
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Товарлар қийматига киритилган божхона тўловлари акс эттирилади
|
|
105 600 2 112 |
2910-«Омбордаги товарлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» 6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
ҚҚС акс эттирилди
|
|
174 240
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Етказиб бериш, Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш, декларант хизматлари харажатлари акс эттирилди
|
|
30 000 5 000 980 |
2910-«Омбордаги товарлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Товарнинг бир қисми экспертизага тақдим этилди (1 000 АҚШ долл. х 10 560)
|
10
|
10 560
|
2970-«Йўлдаги товарлар»
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
Экспертизага тақдим этилган товар қиймати ҳисобдан чиқарилади
|
10
|
10 560
|
1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
|
2970-«Йўлдаги товарлар»
|
Сертификатлаштириш бўйича харажатлар импорт қилинган товар туркуми таннархига киритилади
|
|
10 560
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» |
Натижада корхонанинг балансида умумий суммаси 1 199 692 минг сўмлик 990 товар бирлиги акс эттирилади.